UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  57 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  32 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  5 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1

ЎФА президенти бўлимлар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди Янгиликлар

ЎФА президенти бўлимлар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов бўлимлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

"Унда ҳар бир йўналиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоботи раҳбариятга тақдим этилди ва кейинги режалар муҳокама қилинди. 

Терма жамоалар бўлимига янги тайинланган мутахассис Усмон Тошев терма жамоаларни мувофиқлаштириш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишлар ҳақида тўхталди. Ассоциация раҳбари ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада кучайтириш талабини қўйди. Болалар ва ўсмирлар футболидаги вазиятларни жиддий таҳлил этиш, муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, турнирлар иштирокчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш, селекция ишларини юқори даражага олиб чиқиш борасида топшириқлар берилди. Шунингдек, аёллар футболига ҳам алоҳида тўхталиб, ечимини кутиб турган масалалар юзасидан таклифлар билдирилди.

Йиғилиш давомида футбол агентлари фаолиятини тартибга солиш, 2022 йилда ЎзПФЛ мусобақаларини юқори савияда ўтказиш, кейинги йилги регламентда клубларга қўйиладиган талаблар, хусусан, майдонларни ўйинларга тайёрлаш ва ташкилотчилик юзасидан тавсиялар берилди.

Абдусалом Азизов ҳар бир йўналиш бўйича ишларни тизимли ва сифатли ташкил этиш, ўзбек футболига ножўя таъсир қилувчи ҳолатларни йўққа чиқариш бўйича қатъий талаблар қўйди. Бўлимларнинг иш режалари кўриб чиқилиб, керакли тавсиялар берилди ва аниқ вазифалар белгиланди", – дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика