UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1

ЎФА ПФЛ ўйинларининг намойиш ҳуқуқини сотишга қарор қилди Янгиликлар

ЎФА ПФЛ ўйинларининг намойиш ҳуқуқини сотишга қарор қилди

Теглар :  ПФЛ ЎФАтендер
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Профессионал футбол лигаси байроғи остида ўтадиган учрашувларнинг реал вақт режими (интернет онлайн шакл) даги аудиовизуал ҳуқуқларини олиш учун транслятор ва телекоммуникацион компаниялар, шунингдек спорт ҳуқуқи соҳасидаги агентликлар ўртасида тендер эълон қилади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси ФИФA ҳамда ОФК нормалари асосида ўтказиладиган мусобақалар, учрашувлар ва бошқа тадбирларнинг ташкилотчиси сифатида аудиовизуал ҳуқуқларига бевосита эгалик қилади.

Тендерда иштирок этиш ниятида бўлган компаниялар 2020 йил 5 июнь куни (соат 18:00) га қадар расмий сўров юборишлари талаб этилади. Мурожаатлар marketing@ufa.uz электрон почта манзили орқали қабул қилинади.

Белгиланган муддат якунига етгач тендерда қатнашиш истагини билдирган барча компанияларга аудиовизуал ҳуқуқларнинг қай тартибда тақдим этилиши батафсил маълум қилинган расмий ҳужжатлар жўнатилади, - деб хабар бермоқда ЎФА расмий сайти

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Суперлига баҳсларини намойиш этиши учун ПФЛ МТРКга пул тўлаб келаётган эди. Жаҳонда эса аксинча телеканаллар чемпионат ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқини сотиб олишади. Энди бизда ҳам шундай бўлиши кутилмоқда. 


Алишер Никимбаев: "ЎФФ XXI бошида олий лига ўйинларини трансляцияси орқали йилига 100 минг доллар ишлаб топарди"

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика