UZ

Сўнгги янгиликлар

22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  18 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  4 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  11 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  5 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  6 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  16 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4

ЎФА: Ўзбекистон МТЖ Туркияда Афғонистон билан ўйнаши ёлғон маълумот Янгиликлар

ЎФА: Ўзбекистон МТЖ Туркияда Афғонистон билан ўйнаши ёлғон маълумот

Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 декабрь куни Афғонистон билан ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бунга ЎФА муносабат билдирди.

Мазкур хабарларга манба сифатида Туркманистон футбол федерациясининг расмий сайти кўрсатилган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу хабар нотўғри эканлигини маълум қилади. Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Афғонистон билан ўртоқлик ўйини ЎТКАЗМАЙДИ.

Туркиядаги йиғин давомида битта назорат учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Бу назорат учрашуви ёпиқ тарзда бўлиб ўтади. Қайси жамоага қарши нечанчи санада ўтказилиши ЎФА расмий сайти орқали маълум қилинади.



Ўз ўрнида Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимиздаги оммавий ахборот воситаларидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан боғлиқ аниқ ва тўғри маълумотларни фақат ташкилот расмий сайтидан ёки ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифларидан олишни тавсия қилади.  Бошқа манбаларда берилган ЎФА билан боғлиқ хабарларни ёритишда ЎФА Матбуот хизмати билан боғланиб, хабарнинг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириб олишни ҳам сўраб қолади.


Рейтинг: -55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика