UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   1 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  5 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  9 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  21 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  36 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1

ЎФА: Ўзбекистон МТЖ Туркияда Афғонистон билан ўйнаши ёлғон маълумот Янгиликлар

ЎФА: Ўзбекистон МТЖ Туркияда Афғонистон билан ўйнаши ёлғон маълумот

Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 декабрь куни Афғонистон билан ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бунга ЎФА муносабат билдирди.

Мазкур хабарларга манба сифатида Туркманистон футбол федерациясининг расмий сайти кўрсатилган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу хабар нотўғри эканлигини маълум қилади. Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Афғонистон билан ўртоқлик ўйини ЎТКАЗМАЙДИ.

Туркиядаги йиғин давомида битта назорат учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Бу назорат учрашуви ёпиқ тарзда бўлиб ўтади. Қайси жамоага қарши нечанчи санада ўтказилиши ЎФА расмий сайти орқали маълум қилинади.



Ўз ўрнида Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимиздаги оммавий ахборот воситаларидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан боғлиқ аниқ ва тўғри маълумотларни фақат ташкилот расмий сайтидан ёки ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифларидан олишни тавсия қилади.  Бошқа манбаларда берилган ЎФА билан боғлиқ хабарларни ёритишда ЎФА Матбуот хизмати билан боғланиб, хабарнинг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириб олишни ҳам сўраб қолади.


Рейтинг: -55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика