UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  9 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  3 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  7 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  10 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  16

ЎФА мутахассислари Тошкент шаҳри болалар-ўсмирлар футбол академиясида барпо этилаётган майдонни кўздан кечирди Янгиликлар

ЎФА мутахассислари Тошкент шаҳри болалар-ўсмирлар футбол академиясида барпо этилаётган майдонни кўздан кечирди

Теглар :  Равшан Эрматов
Биласиз, Осиё футбол конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўртасидаги кўплаб соҳалардаги ҳамкорлик янада ривожланиб, ўзаро ишонч ва алоқалар борган сайин мустаҳкамланиб бормоқда.

Қитъа футбол конфедерацияси билан ҳамкорликда юртимизда футболни янада ривожлантириш, “миллионлар ўйини” оммавийлигини оширишга қаратилган қатор лойиҳа ва дастурлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, ОФК кўмаги асосида футбол билан шуғулланиш учун бир нечта футбол майдонлари барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.

Майдонларнинг ҳар томонлама сифатли тарзда қурилишини таъминлаш, қолаверса жойларда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бевосита ҳудудий футбол академияларига ташриф буюраётганидан хабарингиз бор.

Mутахассислар гуруҳи бу сафар ЎФА қошидаги Тошкент шаҳри болалар-ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюрди. У ерда академия тарбияланувчилари учун яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди. Қолаверса, янги барпо этилаётган сунъий қопламали майдон қурилиш ишлари кўздан кечирилди.

“Футболчининг ривожланишида сифатли майдонларнинг аҳамияти анча юқори. Яхши майдонлар бўлса мураббийлар тезкор ва бугунги кун футболи талабига жавоб берадиган кўплаб ёш футболчиларни тарбия қила оладилар. Шу боисдан ҳам мамлакатимизда барпо этилаётган ҳар бир майдоннинг сифатли тарзда қурилиши биз учун жуда ҳам муҳим аҳамият касб этади”, - дея таъкидлади Равшан Эрматов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика