UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  9 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  1 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  12 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  6 20:20U23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  9 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  17 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  13 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  4 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  7 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  19 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  9

ЎФА мутасаддилари Германия футбол федерацияси вакиллари билан учрашишди Янгиликлар

ЎФА мутасаддилари Германия футбол федерацияси вакиллари билан учрашишди

Теглар :  ГерманияЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Европанинг футболи ривожланган мамлакатлар футбол федерациялари билан яқин алоқалар ўрнатиб, ўзбек футболи ривожи йўлида уларнинг бой тажрибасидан унумли фойдаланиш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келишмоқда.

Жумладан, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг маслаҳатчиси Санъат Шарипов ва ЎФАнинг Европадаги вакили Дилшод Рўзметов Германия футбол федерациясида бўлиб, немис футболи мутасаддилари билан учрашув ўтказишди. Жумладан, Германия футбол федерацияси Халқаро алоқалар  ва стратегик лойиҳалар бўйича мутахассис Патрик Мотгомери учрашув давомида Германия футболи босиб ўтган ривожланиш йўли ҳақида гапириб берди. Шунингдек, немис футбол академияларида йўлга қўйилган иш фаолияти, ёш футболчиларни тарбиялаш, болалар футболи мураббийларини малакасини ошириш бўйича Германияда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берди. 

Учрашув давомида немис футбол мутахассисларини юртимизга олиб келиш, улар иштирокида болалар ва ўсмирлар футбол академияларида турли семинар ва ўқув курслари ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, "Бавария", "Айнтрахт" клублари академиялари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш ва бу ҳамкорлик доирасида юртимиздаги болалар футболи бўйича мураббийларни малака ошириш учун Германияга юбориш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, икки мамлакатнинг турли ёшдаги терма жамоалари ўртасида ўзаро ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш бўйича ҳам муҳокама ўтказилди. Шу йилнинг май ойида Берлиннинг U-18 жамоаси мамлакатимизга ташриф буюради ҳамда Ўзбекистонда бу жамоа билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этиладиган бўлди.

Учрашув якунида Германия футбол федерацияси вакилларига ЎФА номидан эсдалик совғалари топширилди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика