UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Шеффилд Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  2 23:12АПЛ. "Эвертон" – "Ливерпуль". Таркиблар аниқ!   0 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  16 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  3 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   2 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3

ЎФА Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди Янгиликлар

ЎФА Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитасининг кейинги даврнинг долзарб вазифаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти Aбдусалом Aзизов, ЎФA Ижроия қўмитаси аъзолари ва футбол мутахассислари иштирок этди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2020 йилги навбатдаги ҳисобот Конгрессини ўтказиш масаласи кўриб чиқилди. Унга кўра мазкур ҳисобот Конгресси 2020 йил 19 декабрь куни “Зарафшон” киноконцерт залида бўлиб ўтиши режалаштирилди. Шунингдек Ҳакамлик-инспекторлик қўмитасининг янги таркиби ҳамда ҳудудий футбол ассоциациялари 2021 йил учун мўлжалланган намунавий тузилмаси ва харажатлар сметаси муҳокама этилди ва тасдиқланди.

Ўзбекистон Суперлига жамоалари учун футболчиларнинг жисмоний ҳолатини текшириш, кузатиб бориш каби керакли маълумотларни тақдим этадиган Жанубий Корея компанияси томонидан таклиф этилган “Fitogether” замонавий технологик қурилмасини амалиётга тадбиқ этиш масаласи кўриб чиқилди.

Йиғилиш давомида ЎФA Техник директори лавозими вақтинча вакант бўлганлиги сабабли ушбу лавозимга маҳаллий мутахассис Сергей Aрсланов тайинланди. UEFA Assist лойиҳаси доирасида хорижий мутахассис ёрдамида унинг доимий равишда малака оширишини ташкил этиш белгиланди.

Бундан ташқари Ўзбекистон терма жамоалари бош мураббийларининг терма жамоадан ташқари футбол клубларида ишлаш масаласи кун тартибидан ўрин олди. ЎФA Ижроия қўмитаси аъзоларининг муҳокамаларидан сўнг Ўзбекистон Миллий ҳамда U22 ва U19 терма жамоаларининг бош мураббийларига кейинги мавсумдан фақатгина терма жамоаларда фаолият олиб бориши белгиланди.

Кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам қўмита аъзолари томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилди ва истиқболдаги вазифаларни самарали тарзда амалга ошириш бўйича таклифлар берилди.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика