UZ

Сўнгги янгиликлар

13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  1 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  2 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  11 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  22 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  5 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  58 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  56 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  18 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15

ЎФА Элдор Шомуродов, Одил Аҳмедов, ИброҳимҲалил Йўлдошев, Геннадий Денисов ва Жиззах ФА президентини тақдирлади Янгиликлар

ЎФА Элдор Шомуродов, Одил Аҳмедов, ИброҳимҲалил Йўлдошев, Геннадий Денисов ва Жиззах ФА президентини тақдирлади

Теглар :  ЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2021 йилдан бошлаб янги анъанани йўлга қўймоқда.

Ўзбек футболи ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган, жаҳон ареналарида юртимиз довруғини дунёга таратаётган ҳамда мамлакатимизда футбол оммавийлигини оширишда муҳим ўрин тутган футболчи ва мутахассислар ЎФА президентининг махсус совринлари билан тақдирланди.

ЎФА мажлислар залида ўтган бугунги тақдирлаш маросимида Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов, биринчи вице-президент Равшан Эрматов ва бўлинмалар раҳбарияти иштирок этди.

Бу йил ушбу тақдирлаш жараёни биринчи бор йўлга қўйилди ва унда 5 та номинация жорий этилди.

Ўтган мавсумда мухлислар ва мутахассислар эътиборини қозонган, терма жамоаларимиз сафида ишончли ўйин кўрсатган Иброҳимҳалил Йўлдошев "Йил кашфиёти" номига сазовор бўлди. Совринни Равшан Эрматов ёш футболчимизнинг отаси Хабибулло Йўлдошевга топширди.


Ўзбек футболи афсонаси Геннадий Денисов “Миллий терма жамоа фахрийси” совринига муносиб деб топилди.


Ҳам майдонда, ҳам унинг ташқарисида барчага ўрнак бўладиган, ҳар бир терма жамоанинг рамзига айланган футболчи Одил Аҳмедов Ўзбекистон МТЖдаги мардонавор ҳаракати ва фидоийлиги учун "Миллий терма жамоа юраги" соврини билан тақдирланди.


Жиззах вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эргаш Салиевнинг футбол оммавийлик даражасини оширишдаги меҳнатларига муносиб баҳо берилди. ЎФА президенти Абдусалом Азизов Эргаш Салиевни “Ўзбек футболи ривожига қўшаётган ҳиссаси учун” соврини билан тақдирлади.


Италиянинг “Женоа” клуби сафида сермаҳсул ва юқори даражали ўйин кўрсатиб, ўзбек футболини жаҳонга янада танитаётган Элдор Шомуродов асосий номинация бўлмиш “Ўзбек футболининг ёрқин юлдузи” совринига лойиқ деб топилди.

Мазкур совринни тажрибали футболчимизнинг отаси Азамат Шомуродов ЎФА раҳбаридан қабул қилиб олди.





Реклама





Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика