UZ

Сўнгги янгиликлар

14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  2 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  12 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  5 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  6 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  9 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  9 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  4 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0

ЎФА Азиз Турғунбоев масаласида бир тўхтамга келган “Пахтакор” ва “Навбаҳор” клубларига миннатдорчилик билдирди Янгиликлар

ЎФА Азиз Турғунбоев масаласида бир тўхтамга келган “Пахтакор” ва “Навбаҳор” клубларига миннатдорчилик билдирди

Хабарингиз бор, сўнгги вақтларга келиб Азиз Турғунбоевнинг дисквалификацияси масаласи футбол жамоатчилиги ва мухлислар орасида тез-тез муҳокама бўлаётган эди.

Биласиз, Азиз Турғунбоевнинг аввал “Пахтакор” билан, кейин эса “Навбаҳор” клуби билан шартнома имзолагани аниқланган ва бу Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича регламентнинг 5.43 бандига зид экани сабаб футболчи 2019 йилнинг 9 июль санасига қадар футболга алоқадор барча турдаги фаолиятдан дисквалификация қилинган эди.

Охирги кунларда бу масалани бетараф халқаро юридик ташкилот ўрганиб чиқиб, чиқарилган қарор ҳуқуқий нормаларга тўлиқ тўғри келмаслиги ва юридик томондан футболчи ҳамон “Пахтакор”га тегишли эканлигини аниқлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчининг келажак фаолиятига салбий таъсири бўлмаслиги ва кўп сонли футбол мухлислари истагини ҳисобга олган ҳолда “Пахтакор” клуби “Навбаҳор” клуби билан дўстона келишувга эришиб, бу масалага нуқта қўйишди.

Натижада Турғунбоев “Навбаҳор” клуби билан янги шартнома имзолади.

Бу каби баҳсли масаланинг халқаро миқиёсга кўтарилиши миллий футболимизнинг жаҳон футболи ҳамжамияти олдидаги обрўсига ҳам салбий таъсир этиши мумкин эканини яхши англаб, мазкур масалада футбол манфаати учун бир тўхтамга келишгани боис Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳар икки клубга ҳам миннатдорчилик билдиради ва миллий терма жамоамизга номзод футболчининг яшил майдонга қайтиб, янада чиройли ўйинлар намойиш этиши ва Ўзбекистон терма жамоасига фойда келтиришига умид билдиради.

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика