Одил Таарабт: "Милан"да қолишни жудаям истайман"

Aziz Tukhtamuradov
9 май 2014, 10:05
"Куинз Парк Рейнджерс"нинг "Милан"да ижара асосида тўп сурувчи футболчиси Одил Таарабт италияликлар сафида қолишни истайди.
"Милан" таркибидаги дастлабки ўйинимдаёқ гол ураман деб ҳеч қачон ўйламаганман. Ўшанда "Наполи"га ютқазган бўлсак хам, мен кимлигимни кўрсатишга муваффақ бўлганман.

Анлияда ҳужум ортида ўйнардим. Лекин, "Милан"да бошқа позицияда ҳаракат қиламан. Бу менга ёқади.

Айни пайтда фаолиятимни "Милан"да давом эттиришим юзасидан музокаралар олиб борилмоқда. Бу ерда қолишни жудаям истайман", - дейди футболчи.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›