UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  6 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  22 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8

"Odil Junior" футболчиси Италияга боради Янгиликлар

"Odil Junior" футболчиси Италияга боради

Шу кунларда Италиянинг "Карпи" футбол академиясининг икки нафар мураббийи - Якопо Киарамони билан Адриано Чесарини иш юзасидан юртимизда меҳмон бўлиб туришибди.

Ташрифдан кўзланган мақсад, "ChaCha Мустақиллик кубоги-2018" мусобақасида "Odil Junior" футболчиларини кузатиш эди. Ҳар иккала мураббий "Миллий" стадион ҳудудидаги майдонда ўтказилган мусобақани диққат билан кузатиб боришди ва 2006-2007 йилда туғилган футболчилар турнири якунига етгач, "Odil Junior"нинг Италияга қайси футболчисини таклиф қилишларини айтишди.

Гап шундаки, "Odil Junior" ҳамда "Карпи" футбол академияси ўртасида бир йиллик меморандум имзоланган бўлиб, унга кўра ўтган йил "Odil Junior"нинг 2008 йилда туғилган футболчилари Италияга бориб бешта ўртоқлик учрашуви ўтказиб қайтишганди. Энди навбат итальянларнинг юртимизга келишларига етиб келди ва икки нафар мураббий 13 август куни Миландан Тошкент сари парвоз қилишди.

Ҳар иккала томон ўзаро имзолаган меморандум кўра, "Odil Junior" болалар футбол мактабининг икки нафар тарбияланувчиси йил сўнггида ёки кейинги йил бошида Италияга йўл олиши белгилаб қўйилган. Болакайлар "Карпи" футбол академиясига бориб ўз маҳоратларини ошириб қайтишади.

Якопо Киарамони билан Адриано Чесарини Тошкентда ўтказилган мусобақани кузатиб, "Odil Junior"нинг 2006 йилда туғилган тарбияланувчиси 4-рақамли ўйинчи Даниль Панфёровни "Карпи" футбол академияси раҳбариятига тавсия қилишларини маълум қилишди. Эртадан 2008 йилда туғилган футболчилар учун "ChaCha Мустақиллик кубоги-2018" мусобақаси старт олади. Шунингдек, бир ҳафта мобайнида машғулотлар ҳам ўтказилади. Ана шундан сўнг италиялик мураббийлар "Карпи"га кетадиган иккинчи ёш ўйинчини танлаб олишади.

Шуни айтиб ўтиш жоиз, Италияга бориб келадиган омадли икки нафар боланинг барча сарф-харажати "Tudor" савдо белгиси томонидан қопланади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика