UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт эди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   8 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  14 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  1 20:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Интер Майами" учрашувининг асосий таркиблари маълум!  63 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  3 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1 18:27Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  6 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  3 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  8

Одил Аҳмедов: "Совринни МТЖнинг ашаддий мухлисларига бағишлайман" Янгиликлар

Одил Аҳмедов: "Совринни МТЖнинг ашаддий мухлисларига бағишлайман"

Бугун Одил Аҳмедов ўз фаолиятида учинчи марта "Йилнинг энг яхши футболчиси" деб топилди.
Ушбу унвон муносабати билан биз "Краснодар" шарафини ҳимоя қилаётган футболчимиз билан боғландик.

"Жуда ҳам хурсандман. футбол бу жамоавий ўйин, шундай экан МТЖ ва "Краснодар" футболчиларисиз бу унвонни қўлга киритмаган бўлардим. Бу соврин барчамизники ва мен уни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ашаддий мухлисларига бағишлайман. Журналистларнинг овози менга янада масъулият юклайди. Шунинг учун янги бошланаётган мавсумда, барча ҳаракатларим сизлар учун бўлади. Барчангизга раҳмат!", - дейди Одил Аҳмедов.

"2014 йилги мавсум янада яхшироқ ўтиши мумкин эдими?" деган саволга вице сардоримиз шундай жавоб қайтарди:
-  Афсуски, Европа лигасида кейинги босқичга чиқа олмадик, шундан бироз қониқиш хосил қилмадим. Афсуски, "Анжи"даги ишларимизни муваффақиятли якунлай олмадик. 2014 йилни яхши бошлаганимиз билан поезд кетиб бўлганди. "Краснодар" мен истаган жамоа эди, бу клубга ўтиб, Европа лигасидаги ўйинларни давом эттирдим, жуда яхши турнир.

Одил Аҳмедов йил футболчиси бўлишда иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Унга қадар Павел Бугало ва Сервер Жепаров икки марта "Энг яхши" бўлганди. Миржалол Қосимов ва туғма тўпурар Максим Шацких ҳисобида эса тўрттадан соврин бор. Кейинги йиллар давомида Аҳмедов ҳам шу рўйхатдан жой олиши мумкин.

"Сиз санаб ўтган футболчиларнинг барчаси ўзбек футболининг тирик афсоналари. Миржалол Қосимовдан бошқа ўйинчилар билан бир жамоада тўп тепдим. Ҳаммаси яхши инсонлар. Уларнинг қаторидан жой олиш мен учун шараф. Лекин муҳими, соврин эмас, муҳими мухлисларга ёқадиган ўйин қилишимиз" - дейди Аҳмедов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика