UZ

Сўнгги янгиликлар

14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  0 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  1 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  8 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  3 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  17 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  10 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  5 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  14 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4

Одил Аҳмедов: "Катта йўлга чиқдик!" Янгиликлар

Одил Аҳмедов: "Катта йўлга чиқдик!"

Эртага Одил Аҳмедов футбол академияси қошида ташкил этилган "Олимпия" жамоаси Ўзбекистон Кубогида 1-тур учрашувини ўтказади.

Рақиб кубок учун асосий даъвогарлардан бири – "Навбаҳор". Баҳс олдидан клуб раҳбари Одил Аҳмедов билан қисқача суҳбатлашдик.

- Йил бошида 2 нафар футболчимиз Про лигадаги "Локомотив" ва "Пахтакор" U-21 жамоалари сафига бориб қўшилди. Қолган ўйинчиларни ҳам шакллантириш мақсадида Биринчи лигага жамоа қўйишга қарор қилдик. Натижада 6 йил аввал ташкил қилган академиямиз, бугун Олимпия захиралари коллежи билан ҳамкорликда катта клубга айлана олди. Биз жорий мавсум ПФЛ Биринчи лигасига жамоа қўйиш билан бирга, кубок саралаш ўйинларида ҳам қатнашдик. Даставвал жамоа "Қумқўрғон-1977" жамоасини мағлубиятга учратди, кейин "Жайхун"дан устун келди. Шундан сўнг биз "Андижон", "Навбаҳор" ва "Олимпик" жамоалари ўрин олган гуруҳдан жой олдик. 

- Жамоа уй ўйиниларини қайси аренада ўтказади?

- Шу ўринда, Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги қошидаги Республика олимпия ва паралимпия захиралари коллежига ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтсам. Айнан шу даргоҳ билан ҳамкорликда ишлаб келяпмиз. Ўзим ҳам шу мактаб тарбияланувчисиман. Биз ўқиб юрган кезларимизда бу ердаги стадионда Иккинчи лига учрашувлари бўлар ва мен гуруҳдошларим билан барча ўйинларни томоша қилардик. Мана шу анъанани тикладик, энди бу ердаги стадионга катта футбол қайтди. Уй ўйинларимизни айнан шу аренада ўтказамиз. ФИФА талабларига тўлиқ жавоб берадиган иккинчи стадионимизни ҳам қурилиш ишлари битиб қолди. Бу ҳақда кейинроқ батафсил, ўша ерда гаплашамиз.

- Эртанги ўйин ҳақида нима дейсиз?

- Таркибимиз негизи 2006 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат. Мақсадимиз – уларни катта футболда чиниқтириш. Ўзбекистон Кубоги бизнинг ёш тарбияланувчилар учун жуда катта тажриба майдони. Энг асосий вазифамиз – футболчиларимизни Суперлига жамоаларига тайёрлаб бериш.

Эслатиб ўтамиз, эртанги учрашув Тошкентдаги РОЗК стадионида 16:45 да старт олади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика