

«Элдор – ажойиб ва оддий йигит. У қобилияти билан кўплаб футболчилар орасида ажралиб туради. Унда туғма қобилият борлиги кўриниб турибди – у кўп гол уради, Ўзбекистон чемпионати тўпурарлари пойгасида курашмоқда. Терма жамоадаги ҳар бир ўйинда муҳим ўрин тутмоқда. Яқин орада юртимизда янги юлдуз пайдо бўлишига ишонаман», — дейди «Краснодар» футболчиси Одил Аҳмедов.



