UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:20А Серия. "Кальяри" "Ювентус" дарвозасига ҳозирча иккита гол урди (онлайн ҳисоб)  23 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  0 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0

Одил Аҳмедов бошчилигидаги ЎФА ишчи гуруҳи Наманганга борди Янгиликлар

Одил Аҳмедов бошчилигидаги ЎФА ишчи гуруҳи Наманганга борди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг июнь ойида мамлакатимизда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўйинлари бўлиб ўтади.

Қитъамизнинг нуфузли мусобақасини юқори савияда ўтказиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан саъй-ҳаракат аллақачон бошлаб юборилган. 

Мазкур мусобақа ўйинлари бўлиб ўтадиган ҳудудлар ва у ердаги мавжуд шароитлар ўрганилиб, уларни ОФК стандартига мослаштириш бўйича ишлар давом этмоқда. 

Шу мақсадда ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманганга ташриф буюрди. Ташриф давомида мусобақада иштирок этувчи жамоалар учун вилоятдаги мавжуд шароитлар ва меҳмонхоналар кўздан кечирилди. 

Шунингдек, машғулот майдонлари ҳамда расмий учрашувлар ўтказиладиган Уйчи туманидаги ”Пахтакор", Наманган шаҳридаги "Динамо" ва "Марказий" стадионлари, уларнинг захира майдонлари ўрганилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга керакли топшириқлар берилди.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика