

Учрашувдан сўнг терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Жанубий Кореяга қарши учрашув олдидан биз учун репетиция керак эди. Шу боис Иордания терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушдик. Бизни олдинда жуда ҳам муҳим бўлган баҳс кутиб турибди. Иордания билан бўлган учрашувда бор кучимизни кўрсатмадик. Бор кучимизни Жанубий Кореяга қарши баҳс учун олиб қўйдик”, - дейди Одил Аҳмедов
Жаҳонгир Сотволдиев



