UZ

Сўнгги янгиликлар

09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  4 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2

Одил Аҳмедов бўлажак Осиё кубоги ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида фикр билдирди Янгиликлар

Одил Аҳмедов бўлажак Осиё кубоги ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси вице-президенти, терма жамоа собиқ сардори Одил Аҳмедов championat.asia сайтига интервью берди.

- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ сардори сифатида Қатардаги бўлажак мусобақадан қандай натижа кутяпсиз?
- Аввало, Осиё кубогининг Қатарда бўлиши ҳамма учун яхши деб ўйлайман. Сабаби бу давлат яқиндаги Жаҳон чемпионатини қабул қилган, шу сабаб барча инфратузилма олий даражада ва майдонлар ажойиб ҳолатда. Бундай майдонларда футболчилар маза қилиб ўйнашади.

Бўлажак қитъа чемпионатидан ижобий натижа кутяпмиз. Яхши мураббийимиз бор, яхши футболчилар жамланган. Қолаверса, барча жамоаларнинг кучи деярли денг. Олдингидек, жуда ҳам кучсиз жамоалар кам. Кўплаб терма жамоалар футбол ўйнашни ўрганиб олган. Ижобий натижа барибир аввало футболчиларнинг ўзига боғлиқ бўлади. Агар йигитлар ўзларига бўлган ишончни ва мусобақанинг масъулиятини ҳис қилса энг яхши натижага эриша оламиз.




- 2011 йил Қатардаги Осиё кубоги сизнинг суперголингиз билан бошланганди. Ўша мусобақада терма жамоамиз ўз тарихидаги энг яхши натижа қайд этишганди. Нима деб ўйлайсиз, бу йилги қитъа чемпионатида ўша тарихий натижани яхшилай оламизми?
- Ҳар бир ўйин тугаганидан кейин тарихга айланади. Менимча, футболчилар илк ўйинда керакли натижага эришишса ва керакли ўйинни намойиш эта олсак, ўзларига бўлган ишончни қайтариб олишади ҳамда халқимиз кутаётган яхши натижа билан юртимизга қайтиб келишади.

- Таркибимизга эътибор қилсак бир йўла 19 нафар футболчи Осиё кубогида олдин ўйнамаган. Мусобақада дебют қиладиган йигитларга қандай маслаҳат берасиз?
- Тўғри, футболда шундай нарса бор –дебют. Лекин куч томонлама ҳеч қандай муаммо йўқ. Ўйин бошланганидан сўнг тахминан 5-10 дақиқада ҳаяжон ва босим ўтиб кетади. Дебют қиладиган футболчиларга маслаҳатим ўзларига ишонишсин, шунда ўзлари хоҳлаган футболни намойиш эта олишади.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика