UZ

Сўнгги янгиликлар

02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  9 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  10 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  21

Одемвингенинг аниқ зарбаси Нигерияга ғалаба келтирди Янгиликлар

Одемвингенинг аниқ зарбаси Нигерияга ғалаба келтирди

Бразилияда ўтаётган мундиал жуда кўплаб мухлисларни кўнглидан жой олмоқда. Қизиқарли баҳслар, кутилмаган натижалар ва чиройли голлар бой бўлаётган бу чемпионатда яна бир томошабоп ўйин бўлиб ўтди.

Жаҳон чемпионати "F" гуруҳи гуруҳи вакиллари Нигерия ҳамда Босния ва Герцеговина жамоалари ўртасида кечган баҳс ҳар иккала терма жамоа учун ҳал қилувчи беллашув мақомига эга эди.

Мағлубиятга учраган жамоа мундиалдаги иштирокини эрта якунлаши ойдинлашиб қоларди, аксинча ғалаба қозонган жамоа эса кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қоларди. 


Ҳужумкор руҳда бошланган ушбу ўйин ҳар иккила жамоаларнинг ғалабага чанқоқлиги кучли эканлигини англатиб турарди. Навбатма-навбат ҳужум ташкил этишдан чарчамаган бу икки жамоа вазиятлардан фойдаланишда бироз оқсашди.

Учрашувнинг 29-дақиқасига келиб Нигериянинг ташкил этган ҳужуми самаралари якунланди. Эменике рақибидан ўтиб кетиб, жарима майдонча ичида ўз имкониятини пойлаб турган Питер Одемвингега тўпни ташлади. Олмалиқда туғилган ушбу ҳужумчи ўзининг аниқ зарбаси билан ўйиндаги ҳисобни очди, 1:0.


Питер Одемвинге томонидан киритилган ушбу гол якунда ягоналигича қолди ва ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда Нигерияда ҳам, Боснияда ҳам бир қатор вазиятлар юзага келди. Аммо яратилган имкониятлардан фойдалана билишмади.

Питер Одемвингенинг ягона голи Нигерияга ушбу мундиалдаги илк ғалабани тақдим этди.


ЖЧ-2014. "F" гуруҳи, 2-тур.

Нигерия - Босния ва Герцеговина 1:0

Гол
: Одемвинге (29)

Нигерия
: Энеама, Йобо, Амброуз, Муса (Амеоби, 65), Одемвинге,Эминике, Микел, Ошанива, Онази, Бабатунде (Узоенйи, 75), Омероу.

Босния ва Герцеговина
: Бегович, Спахич, Бесич, Пьянич, Мисимович, Жеко, Муйжа, Суньич, Лулич (Салихович, 58), Медудянин (Сусич, 64), Хайрович (Ибишевич, 57).

Огоҳлантиришлар
: Медунянин (6), Микел (82). 


Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика