UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  33 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  2 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  6 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  10 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  21 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  13 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  16 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  13 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0

ОЧЛда ўйнаб қанча пул ишлаш мумкин? Янгиликлар

ОЧЛда ўйнаб қанча пул ишлаш мумкин?

Мухлисларни Осиё чемпионлар лигасининг мукофот жамғармаси қанчани ташкил этиши, ҳар бир клуб ютуқ учун қанча миқдорда пул олиши қизиқтириши бор гап.

Маълумки, келаси йил ОЧЛда учта клуб Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади. "Пахтакор" тўғридан-тўғри гуруҳда ўйнаса, "Локомотив" билан "Бунёдкор" ўз иштирокини плей-оффдан бошлайди. 

Шуни айтиш мумкин, 2020 йилги мавсумда ҳам ОЧЛ мукофот пуллари ҳозиргидек сақланиб қолади. Яъни, плей-офф ўтиш босқичида сафар учрашувига йўл олган ҳар бир жамоага йўлкира харажатлари учун 40,000 доллар, гуруҳ ўйинларидан бошлаб ярим финалгача 60,000 доллар ва финалга чиққан жамоаларга 120,000 доллардан пул берилади. 

Бу борада ОФК Кубогида ўтиш босқичидан бошлаб токи финалгача бир хил 40,000 доллар миқдорида сумма ажратилган. 

ОЧЛ ғолибига ОФК томонидан 4 миллион доллар, финалчига 2 миллион доллар берилади. ОФК Кубоги ғолиби 1,5 миллион долларга, финалчи эса 750,000 доллар миқдорида пулга эга бўлади. Шунингдек, ОФК Кубогида ҳар бир минтақа ғолибига 100,000 доллардан ажратилади. 

Бундан ташқари Осиё чемпионлар лигасида 1/8 финалга йўл олган жамоаларнинг ҳар бирига 100,000 доллар, чорак финалга чиққанларга 150,000 доллар, ярим финалчиларга 250,000 доллардан пул мукофоти берилади. 

Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ босқичидан бошлаб токи ярим финалга қадар ҳар бир ғалаба учун клублар 50,000 доллар, дуранг учун 10,000 доллардан пулга эга бўлишади. 

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика