UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 00:15Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  5 23:57Исломбек Исмоилов: "Куч ва тезлик томонидан рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"  1 23:2636 ёшли Перишич "Барса"га ўтмоқчи  2 23:07"Челси" Санчонинг МЮга қайтганини эълон қилди. Лондонликлар футболчини тўлиқ сотиб олмагани учун 5 млн евро тўлашади  3 22:44"Реал Мадрид"нинг Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун қайдномаси маълум  5 22:36Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Чилини мағлубиятга учратди  14 22:02Мирко Еличич: "Жамоам ҳақиқий футбол намойиш этганидан хурсандман"  0 21:47"Манчестер Сити" Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун қайдномасини эълон қилди  6 21:09"Реал" эртага Трент учун таништирув маросими ўтказади  1 20:45"Ливерпуль" Нуньес учун 70 миллион евро сўрамоқда. Ҳужумчига Испаниядан таклиф бор  2 20:23Де Брюйне пайшанба куни "Наполи" учун тиббий кўрикдан ўтади  1 19:55Про лига. “Арал" меҳмонда "Олимпик"ни таслим қилди  1 19:37Скалони : "Энцо четлатилганидан кейин ҳам Аргентина босимни давом эттирди. Жамоа кучини текшириш учун жуда яхши имтиҳон бўлди"  1 18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  7

ОЧЛ юлдузлари: Кўзгуда ўзбекистонлик футболчилар Янгиликлар

ОЧЛ юлдузлари: Кўзгуда ўзбекистонлик футболчилар

ОФК сайти Осиё чемпионлар лигасида ўзини кўрсатган ҳамюртларимиз ҳақида мақола чоп этди.

Ўзбекистон клублари ОЧЛ йўлга қўйилганидан бери (2002/2003) мунтазам ушбу мусобақада иштирок этиб келмоқда. Ўтган вақт оралиғида бир неча юзлаб футболчилар мазкур турнирда тўп тепишга муяссар бўлдилар. 

Ўзбекистон клуби ҳали Осиё чемпионлар лигасида ғолиб чиқмаган, бироқ турли йилларда "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Локомотив" ўзидан илиқ таассурот қолдирган дея оламиз. ОФК сайти турли йилларда ОЧЛда ўзини кўрсатган беш нафар футболчига алоҳида эътибор қаратди. 


Сервер Жепаров

ОЧЛда ўтказган мавсуми - 11

Сервер Жепаровнинг ОЧЛдаги илк иштироки мусобақа ташкил этилган йилга тўғри келади. Ўшанда футболчи "Пахтакор" билан ярим финалга қадар етиб борганди. Шунингдек, у 2008 йил "Бунёдкор" таркибида ҳам ярим финалда ўйнаган. Ўз пайтида Осиёнинг икки карра "Энг яхши футболчиси" деб топилган Жепаров ОЧЛда 11 мавсумни ўтказган. 

Жепаров шунингдек, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони клублари таркибида ҳам ушбу мусобақада иштирок этган. Кейинчалик "Локомотив"да фаолиятини давом эттирган моҳир ярим ҳимоячи 2016 йил чорак финалда ўйнаган. 2018 йил эса у Эроннинг "Истиқлол" клуби билан чорак финалга чиққанди.


Игнатий Нестеров

ОЧЛда ўтказган мавсуми - 15

Кетма-кет икки йил "Пахтакор" таркибида ОЧЛ ярим финалига қадар етиб борган футболчилардан бири бу - дарвозабон Игнатий Нестеров. Нестеров шу пайтгача Осиё чемпионлар лигасида 15 мавсумни ўтказди. У легионер эмас, балки маҳаллий футболчи сифатида ОЧЛда энг кўп ўйин ўтказган ўзбекистонлик футболчи ҳисобланади. Нестеров "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Локомотив" сафида бир қатор унутилмас учрашувларда майдонга тушган. 

2014 йил "Локомотив" таркибига қўшилган Нестеров 2015 йилги мусобақада фақат битта ўйинда майдонга тушганди. Ўша йил "темирйўлчилар" гуруҳдан чиқа олишмаган. 2016 йил эса ҳам Нестеров, ҳам клуб учун муваффақиятли келиб "Локо" ўз тарихида биринчи бор чорак финалга қадар етиб борди. Ўшанда жамоа 1/8 финалда "Ал Ҳилол"ни мусобақадан чиқариб юбориб, 1/4 финалда "Ал Айн"га мағлуб бўлганди. Нестеров эса 10та ўйинда ўз дарвозасидан атиги 5та гол ўтказиб юборган.


Одил Аҳмедов 

ОЧЛда ўтказган мавсуми - 8

Моҳир ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов ОЧЛдаги дебютини 19 ёшида нишонлаган. Бу 2007 йилга тўғри келади. "Пахтакор" таркибида халқаро мусобақада иштирок этган Аҳмедов 2008 йил ОЧЛдаги илк голини урганди. Қолаверса орадан бир йил ўтиб жамоаси билан чорак финалга қадар етиб борган.

Бундан ташқари у БААнинг "Ал Айн" клуби билан кечган баҳсда 3та гол уриб хет-трик муаллифи бўлганди. Бироқ жамоа гуруҳдан чиққанига қарамай, 1/8 финалда "Ал Гарафа" тўсиғидан ўта олмаган. Кейинчалик Аҳмедов фаолиятини Россияда давом эттирди ва ОЧЛда ўйнаш бўйича танаффус юзага келди. 2016 йил Хитойга йўл олган футболчимиз "Шанхай СИПГ" сафида яна ОЧЛда фаолиятини давом эттира бошлади. 


Тимур Кападзе

ОЧЛда ўтказган мавсуми - 10

Охирги 15 йилда кўп кучли футболчилар қатори Тимур Кападзе ҳам Ўзбекистоннинг энг кучли 3та клубида ўйнаган. Дастлаб "Пахтакор" сафида ОЧЛда ҳаракат қилган Кападзе кейинчалик "Бунёдкор", сўнгра "Локомотив" билан ушбу нуфузли мусобақада иштирок этган. "Пахтакор" кетма-кет икки мавсум ярим финалга борган йил, қолаверса "Бунёдкор" ва "Локомотив" клубларининг ҳам энг муваффақиятли мавсумларида Кападзе жамоа билан бирга бўлган. 

Кападзе "Бунёдкор"ни тарк этгач, фаолиятини турли йилларда Жанубий Корея, БАА ва Қозоғистонда давом эттирди. Сўнгра Ўзбекистонга қайтиб 2015 йил "Локомотив" билан шартнома имзолади ҳамда яна ОЧЛдаги фаолиятини давом эттирди. "Локо" ўз тарихида илк бор чорак финалга етиб борган йили Кападзе жамоадаги асосий футболчилардан бири бўлганди. У 37 ёшида ОЧЛдаги сўнгги мавсумини ўтказди.


Марат Бикмаев

ОЧЛда ўтказган мавсуми - 5

"Пахтакор"да фаолиятини бошлаган Марат Бикмаев жуда ёш эди ҳамда ОЧЛ баҳсларида иштирок этмаган. У 2004 йил Россияга йўл олиб фаолиятини "Крилья Советов", "Рубин", "Спартак-Нальчик" ва "Алания" клубларида давом эттирди. Шунингдек Қозоғистоннинг "Актобе" жамоаси сафида ҳаракат қилди. 

2014 йил Ўзбекистонга қайтган футболчи "Локомотив" билан шартнома имзолади ва орадан бир йил ўтиб ОЧЛ баҳсларида майдонга тушди. Бикмаев ушбу мусобақадаги дастлабки голини "Ал Садд" дарвозасига киритган, "темирйўлчилар" мазкур беллашувда 5:0 ҳисобида зафар қучишганди. 2016 йил жамоасининг чорак финалга қадар етиб боришида муносиб ҳисса қўшган ҳужумчи кейинги мавсум Саудия Арабистонининг "Ал Таавон" дарвозасига 3та гол уриб хет-трик муаллифи бўлди. Шунингдек, ўтган йил "Пахтакор" таркибида халқаро ўйинларда иштирок этди.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика