UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  3 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   6 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  2 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  41 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  2 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2

ОЧЛ воқеалари. "Локомотив" гуруҳидагилар мусобақани тарк этди, "Бунёдкор" гуруҳидагилар чорак финалда Янгиликлар

ОЧЛ воқеалари. "Локомотив" гуруҳидагилар мусобақани тарк этди, "Бунёдкор" гуруҳидагилар чорак финалда

Теглар :  ОЧЛ
Осиё чемпионлар лигасининг нимчорак финал жавоб учрашувларидан сўнг қизиқ воқеалар рўй берди.

Гап шундаки, мусобақани давом эттириш учун "А" ва "B" гуруҳидаги жамоалардан ҳеч ким қолмади. "С" ва "D" гуруҳидагилар эса кейинги босқичга йўл олишди.

Гуруҳ ўйинларида "Локомотив"га ўзида жавобсиз тўртта гол урган "Ал Аҳли", шунингдек "Озоди" стадионида 2:0 ҳисобида зафар қучган "Истиқлол" мусобақа билан хайрлашди. "Локо" бош мураббийи Андрей Микляев "А" гуруҳини энг кучли гуруҳ дея айтиб ўтганди, аммо нимчорак финалдан сўнг ҳеч ким қолмади.

"Бунёдкор" гуруҳидагилар эса анча кучли чиқиб қолишди. Хусусан, "Ал Айн" ўз майдонида "Истиқлол"ни 6:1 ҳисобида мағлуб этиб мусобақадан чиқариб юборди. Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби эса Дубайдаги номдошини сафарда мағлуб этди.



"В" гуруҳида баҳс олиб борган "Лаҳвия" билан "Истиқлол Хузистон" ҳам бу йилги чемпионлар лигаси билан хайрлашди. Аксинча, "D" гуруҳидан чиққан жамоалар - "Ал Ҳилол" билан "Персеполис" энди чорак финалда ҳам курашни давом эттиришади.

Айтиш мумкинки, бу йилги Осиё чемпионлар лигаси барча уч клубимиз учун муваффақиятсиз тугади. "Насаф" гуруҳ босқичига чиқа олмаган бўлса, "Локомотив" билан "Бунёдкор" фақат битта ўйинда ғалаба қозонган ҳолда ўз гуруҳларида охирги бўлишди. Бундан ташқари, иккала жамоа ҳам олтита ўйинда бир хил 12 тадан тўп ўтказиб юборишди. Энди бор умид кейинги йил бўлиб ўтадиган ўйинлардан.


Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика