UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  1 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  11 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  19 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4

ОЧЛ. "Пахтакор" "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади ва сўнгги турдан олдин иккинчи ўринни сақлаб қолди Янгиликлар

ОЧЛ. "Пахтакор" "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади ва сўнгги турдан олдин иккинчи ўринни сақлаб қолди

Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Шабаб Ал Аҳли" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


 ОЧЛ-2020, 5-тур, "B" гуруҳи
"Шабаб Ал Аҳли" (БАА) - "Пахтакор" (Ўзбекистон) - 0:0
Ҳакамлар:
Муҳаммад Тақи Ал Жаафари, Ронни Коҳ Мин, Абдул Ҳаннан бин Абдул, Моҳд Амирул Изван (барчаси Сингапур)
Назоратчи: Исмоил Аднан (Иордания)

"Пахтакор": 25.Элдор Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 23.Шерзод Аъзамов, 15.Егор Кримец (С), 34.Фарруҳ Сайфиев, 20.Одилжон Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев (21.Аброр Исмоилов, 72), 17.Достонбек Ҳамдамов (99.Жавоҳир Сидиқов, 65), 10.Драган Черан, 9.Жалолиддин Машарипов, 11.Игорь Сергеев (77.Эрен Дердийок, 72).
Захира: 35.Санжар Қувватов, 4.Акром Комилов, 6.Алишер Салимов, 7.Садриддин Абдуллаев, 8.Асадбек Собиржонов, 18.Хожимат Эркинов, 29.Владимир Козак, .

"Шабаб Ал Аҳли": 55.Мажид Носир, 9.Абдулазиз Ҳайкал, 21.Муҳаммад Жабер, 5.Волид Аббос, 37.Аҳмад Жамил, 78.Эйд Ҳамис ( 77.Аҳмад Алҳашми, 53) (10.Педро Конде, 76), 15.Абдулла Нақби (6.Азизжон Ғаниев, 62), 88.Мажид Ҳассан, 34.Ҳариб Абдулла (30.Муҳаммад Жума, 62), 3.Карлос Эдуардо, 11.Аҳмад Ҳалил.
Захира: 17.Ҳассан Ҳамза, 2.Салмин Ҳамис, 7.Исмоил Ҳаммади, 16.Саид Аҳмад, 62.Абдулазиз Санқур, 66.Сауд Абдулраззоқ,.

Огоҳлантиришлар: Сардор Собирхўжаев 7, Волид Аббос 46, Абдулазиз Ҳайкал 49, Карлос Эдуардо 78, Аброр Исмоилов 85.




Аль-Ахли

Лига чемпионов АФК. Группа B . 5-тур

21/09/2020, 00:00

0
:
0
Тугади

Пахтакор

45'
90'
46'  Валид Аббас
49'  Абдульазиз Хуссайн
53'  Eid Khamis Eid (Ahmed Al Hashmi)
62'  Abdalla Al Naqbi (Azizjon Ganiev)
62'  Harib Abdalla Suhail (Mohammed Juma Eid)
76'  Ahmed Al Hashmi (Педро Конде)
78'  Карлос Эдуардо
7'  Sardor Sabirkhodjaev
65'  Достонбек Хамдамов (Javokhir Sidikov)
72'  Sardor Sabirkhodjaev (Abrorbek Ismoilov)
72'  Игорь Сергеев (Эрен Дердийок)
85'  Abrorbek Ismoilov


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+4. Ўйин тугади! "Шабаб Ал Аҳли" - "Пахтакор" 0:0

90+4. УХХХХХХХ! САЛ ҚОЛДИ! Аъзамов тўпни қайтаришда хато қилди, Суюнов яхшиям тўпни тепиб юборди 

90. ЗАРБААААА! Жарима тўпидан кейин Шерзод Аъзамов боши билан ноаниқ зарба берди!

90. ЗАРБААААААААААААААААА! Эрен Дердийокнинг бирга бир вазиятдан тўпни дарвозабонга тепди! Швейцариядан легионер ҳужумчи олиб келиб бундай ўйнатиш билмадим...




87. УХХХХХ! Чап қанотдан Сайфиевнинг узатган ажойиб тўп узатишига Черан ҳам, Дердийок ҳам ета олмади! 

85. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Аброр Исмоилов

84. ЗАРБАААААААААААА! Эрен Дердийок икки метрдан ноаниқ зарба берди! 




84. ЗАРБААААААААА! Драган Чераннинг кучли зарбасини посбон қайтарди! 

78. Огоҳлантириш. "Шабаб Ал Аҳли". Карлос Эдуардо

76. Ўзгариш. "Шабаб Ал Аҳли". Аҳмад Алҳашми ўрнига Педро Конде туширилди

72. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Собирхўжаев ўрнига Аброр Исмоилов, Сергеев ўрнига Дердийок туширилди

70. ЗАРБААААА! "Шабаб" бурчак тўпига эга бўлди, Дарвоза устуни! Бурчакдан узатилган тўп устунга тегиб қайтди!

69. ЗАРБА! Ғаниев Собирхўжаевдан тўпни олиб қўйди ва шериги дарвоза томон зарба берди, ноаниқ!

65. Ўзгариш. "Пахтакор". Ҳамдамов ўрнига Сидиқов туширилди

64. ЗАРБААААА! Рақибнинг хавфли ҳужумидан сўнг Элдор Суюнов тўпни қайтарди

62. Ўзгаришлар. "Шабаб Ал Аҳли". Абдулла Нақби ўрнига Азизжон Ғаниев, Ҳариб Абдулла ўрнига Муҳаммад Жума тушди

61. "Пахтакор" бурчак тўпидан самара чиқара олмади

58. Хавфли вазият! Сайфиевнинг чап қанотдан узатган тўпига Сергеев улгурмади! 

56. ЗАРБАААААА! Машарипов узатган тўпни Ҳамдамов боши билан дарвозага йўллади, Ноаниқ! 




53. Ўзгариш. "Шабаб Ал Аҳли". Эйд Ҳамис ўрнига Аҳмад Алҳашми туширилди

53. ЗАРБА! Сергеевнинг зарбасидан кейин тўпни Мажид Носир қайтарди

50. Машарипов жарима тўпини амалга оширди, дарвозабон тўпни қайтарди, кейинги вазиятда Кримец ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

49. Огоҳлантириш. "Шабаб Ал Аҳли". Абдулазиз Ҳайкал

46. Огоҳлантириш. "Шабаб Ал Аҳли". Волид Аббос 

46. Иккинчи тайм бошланди


45+2. Танаффус, ҳозирча 0:0

45+2. ЗАРБА! Машарипов узатган тўпни Сергеев жарима майдони ташқарисидан дарвозага йўллади, ноаниқ!

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди

45. ЗАРБАААААААААААААААААА! Аҳмад Ҳалилнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб чиқиб кетди! 


44. Шерзод Аъзамов рақибни йиқитди ва "Шабаб" хавфли жарима тўпига эга бўлди

43. ЗАРБАААААА! Машариповнинг чап қанотдан узатган тўпини Ҳамдамов боши билан дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ!

39. УХХХХ! "Пахтакор"нинг "штурми", Собирхўжаевнинг кучли ва аниқ зарбасидан кейин тўпни дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Алижонов ноаниқ тарзда йўллади!



38. ЗАРБА! Драган Чераннинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди

36. ЗАРБА! Аҳмад Ҳалилнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди!

33. ЗАРБАА! Машариповнинг узатган тўпи ҳимоячилардан қайтди, Собирхўжаевнинг зарбаси эса анча ноаниқ кетди

33. Собирхўжаев рақиб томонидан йиқитилди ва жарима тўпи ишлаб олди

29. ЗАРБААА! Драган Чераннинг жаримадан йўллаган кучли зарбаси жонли девордаги футболчига тегиб қайтди!

26. ЗАРБА! Драган Чераннинг зарбаси ҳимоячига тегиб бошқача траектория ҳосил қилиб дарвозага борди, Мажид Носир тўпни қайтариб юборди

21. "Пахтакор" бурчак тўпига эга бўлди, жарима майдонига узатилган тўпни дарвозабон қўлидан чиқариб юборди, аммо унинг ёнида ўз шериклари бор эди

15. "Шерлар" катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда, бироқ якуний зарба йўқ, ҳозирча

12. "Пахтакор" жарима тўпига эга бўлди, жарима майдонига узатилган тўп рақиб посбонига насиб этди

11. Хавфли вазият! Машарипов олдинга ўтиб чап томондаги Сайфиевга тўпни қолдирди, Фарруҳнинг ҳаводан узатган тўпини посбон ушлаб олди

10. УХХХ! "Шабаб"нинг ҳужуми, Абдулла Нақби тўпга ета олмади, Суюнов ўз ўрнида 

10. Чераннинг тўп узатишини Ҳамдамов тушунмади ва ҳужум тўхтаб қолди

8. "Шабаб" футболчиси Мажид Ҳассанга шифокорлар ёрдам кўрсатишди

7. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Сардор Собирхўжаев

3. Учрашув аввалида тўп билан муомала қилишда "Пахтакор" ташаббусга эга

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!


- Учрашув соат 23:00да бошланади.

Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика