UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  0 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  14 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  1 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  2 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди  12 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  13 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  9 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  17 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0 07:45ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради  9

ОЧЛ қуръаси олдидан: "Пахтакор" нега 3-саватчада? Бунинг сабаби шундаки... Янгиликлар

ОЧЛ қуръаси олдидан: "Пахтакор" нега 3-саватчада? Бунинг сабаби шундаки...

Бугун сайтимизда Осиё чемпионлар лигаси қуръасидан олдин жамоалар тушган саватчалар эълон қилинди.

Маълумки, 27 январь куни бу йилги ОЧЛга қуръа ташланади. Пандемия туфайли барча иштирокчи клубларни бир жойга йиғишнинг имкони йўқ. Шу боис қуръа онлайн тартибда олиб борилади. 

Қуръа мехназмига кўра, ҳар бир клуб ўзига тегишли саватчадан жой олган. Маълумки, бу йилдан бошлаб ОЧЛ гуруҳ босқичида 32та эмас, балки 40та жамоа қатнашади. Шунда Ғарб минтақасида 5та, Шарқ минтақасида ҳам 5та гуруҳ бўлади. Ғарбдаги гуруҳ ўйинлари 14-30 апрель кунлари бўлиб ўтади. 

ОЧЛ-2021 мусобақасида "Пахтакор" Ўзбекистон чемпиони сифатида тўғридан тўғри гуруҳда ўйнайди. "Пахтакор" гарчи ўтган йил чорак финалга қадар етиб борган бўлса-да, учинчи саватчадан жой олган. Табиийки савол туғилади: нима учун?

Келинг, бу саволга жавоб беришдан олдин яна бир бор саватчалар билан танишиб чиқсак. 

1-саватча: "Ал-Дуҳайл" (Қатар), "Ал-Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Персеполис" (Эрон), "Шаржа" (БАА), "Ал-Садд" (Қатар).

2-саватча: "Ал-Насср" (Саудия Арабистони), "Тракторсози" (Эрон), "Шабаб Ал-Аҳли Дубай" (БАА), "Ал-Райян" (Қатар), "Ал-Аҳли" (Саудия Арабистони).

3-саватча: "Пахтакор" (Ўзбекистон), "Ал-Виҳдат" (Иордания), "Гоа" (Ҳиндистон), "Истиқлол" (Тожикистон), "Истиқлол" (Эрон).

4-саватча: "Ал-Шорта" (Ироқ), "Ал-Гарафа" (Қатар)/АГМК (Ўзбекистон) ғолиби, "Ал-Ваҳда" (Саудия Арабистони)/"Эйр Форс" (Ироқ) ғолиби, "Фулад" (Эрон)/"Ал-Айн" (БАА) ғолиби, "Ал-Ваҳда" (БАА)/"Ал-Завра" (Ироқ) ғолиби.

Ўтган мавсум "Пахтакор"дан паст натижа кўрсатган "Шаржа" 1-саватчада, лекин "Пахтакор" 3-саватчада, нега? Мухлисларда шу каби савол юзага келиши табиий. Бунинг жавоби шундаки, ОФК клубларни саватчаларга бўлиб чиқишда энг аввало мамлакатларнинг рейтингда тутган ўрнига қараган. 

Бу эса 1 ва 2-саватчадаги жамоалар рейтингда Ўзбекистондан юқорида турганини билдиради. Ўзбекистон ОФК рейтингида 6-ўринда турибди. Биздан юқорида Қатар, Саудия Арабистони, Эрон, БАА ва Ироқ бор. БАА рейтингда биздан тепада бўлгани учун ҳам "Шаржа" 1-саватчадан жой олган. Хуллас 1 ва 2-саватчадаги жамоаларнинг ҳаммаси рейтингда биздан баланд. Шу боис шундай ҳолат юзага келди. 

Шу ўринда ОФК рейтингига кўра, Ғарб ва Шарқ минтақасининг кучли ўнталигини келтириб ўтамиз. 

Ғарб минтақаси

1. Қатар

2. Саудия Арабистони

3. Эрон

4. БАА

5. Ироқ

6. Ўзбекистон

7. Иордания

8. Ҳиндистон

9. Тожикистон

10. Туркманистон


Шарқ минтақаси

1. Хитой

2. Япония

3. Жанубий Корея

4. Таиланд

5. Австралия

6. Филиппин

7. КХДР

8. Вьетнам

9. Малайзия

10. Сингапур

Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика