UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  199 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

ОЧЛ. Плей-офф иккинчи босқич. Ғарбда учта ўйин бўлиб ўтди Янгиликлар

ОЧЛ. Плей-офф иккинчи босқич. Ғарбда учта ўйин бўлиб ўтди

Осиё чемпионлар лигаси Ғарб минтақасида плей-офф иккинчи босқичидан ўрин олган учта ўйин бўлиб ўтди.
Кеча Шарқ минтақасидаги ўйинлар ҳақида алоҳида хабар берган эдик.

Ғарб минтақасида ўтган ўйинлар анча қизиқарли кечди.

Ҳамюртимиз Иван Нагаев тўп тепаётган Қувайтнинг "Ал Қодсия" клуби ўз майдонида Иорданиянинг "Ал Виҳдат" клубини таслим қилди - 1:0. Энди "Ал Қодсия" кейинги босқичда Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби билан беллашади.

Қатарнинг "Ал Жайиш" клуби ўз уйида Умоннинг "Ал Наҳда" клубининг жиддий қаршилигига учради. Дастлаб уммонликлар ҳисобни очишди. Қатар клуби бунга 78 ва 90+2-дақиқада урилган голлар билан жавоб берди - 2:1.

Ниҳоят "Ал Садд" (Қатар) ва "Риффа" (Баҳрайн) ўртасидаги ўйиннинг асосий ва қўшимча таймларида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса мезбонлар омадлироқ чиқишди - 11:10.

Ғарб минтақаси
Плей-офф иккинчи босқич
10 февраль
"Ал Жайиш" (Қатар) - "Ал Наҳда" (Уммон) 2:1
Голлар:
Вагнер Рибейро 78, Ромариньо 90+2 - Воуллани 4.

"Ал Қодсия" (Қувайт) - "Ал Виҳдат" (Иордания) 1:0
Гол:
Дҳари Саид 59.

"Ал Садд" (Қатар) - "Риффа" (Баҳрайн) 0:0 (пенальтилар серияси 11:10)


Плей-офф учинчи босқич
17 февраль

"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) - "Ал Қодсия" (Қувайт)
"Нафт Теҳрон" (Эрон) - "Ал Жайиш" (Қатар)
"Бунёдкор" (Ўзбекистон) - "Ал Жазира" (БАА)
"Ал Ваҳда" (БАА) - "Ал Садд" (Қатар)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика