UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  9 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  16 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3

ОЧЛ. 6 гол урилган супер ўйинда "Пахтакор" Табриз жамоаси билан дурангга рози бўлди Янгиликлар

ОЧЛ. 6 гол урилган супер ўйинда "Пахтакор" Табриз жамоаси билан дурангга рози бўлди

Мазкур саҳифада ОЧЛ 1-тури доирасидаги "Пахтакор" ҳамда "Трактор" жамоалари ўртасидаги учрашувнинг матнли трансляцияси билан танишишингиз мумкин.

Пахтакор

Драган Черан - 69', Sharof Mukhiddinov - 75', Ходжимат Эркинов - 82'

Лига чемпионов АФК. Группа B . 1-тур

14/04/2021, 21:00

3
:
3
Тугади

Терактор Сази

Ашкан Дежага - 53', Mohammad Abbaszadeh - 56', Mohammad Abbaszadeh - 85'

45'
90'
52'  Анзур Исмаилов
57'  Азизбек Тургунбаев (Ходжимат Эркинов)
57'  Khoziakbar Alidzhanov (Иброхимхалил Елдошев)
68'  Sardor Rashidov (Sharof Mukhiddinov)
68'  Sardor Sabirkhodjaev (Diyor Kholmatov)
69'  Драган Черан
75'  Sharof Mukhiddinov
82'  Ходжимат Эркинов
84'  Игорь Кримец
23'  Мохаммад Реза Канзадех
53'  Ашкан Дежага
56'  Mohammad Abbaszadeh
76'  Peyman Babaei (Saeid Vaseei)
78'  Ашкан Дежага
79'  Ашкан Дежага (Mohammad Ghaderi)
79'  Акбар Имани (Hamid Bouhamdan)
82'  Meysam Teymouri
85'  Mohammad Abbaszadeh
87'  Mohammad Abbaszadeh (Amin Assadi)
90'  Mohammad Ghaderi

ОЧЛ гуруҳ босқичи. 1-тур

"Пахтакор" 3:3 "Трактор"

Гол: 0:1 - Дежага (пенальти) 53, 0:2 Аббосзода 56, 1:2 - Черан 69, 2:2 - Муҳитдинов 75, 2:3 - Эркинов 81, 3:3 Аббосзода 85.

"Пахтакор": Қувватов, Алижонов (Йўлдошев 57), Анзур Исмоилов, Кримец (С), Сайфиев, Аброр Исмоилов, Собирхўжаев (Муҳиддинов 68), Турғунбоев ( Эркинов 57), Рашидов (Холматов 68), Черан, Дердийок.

Захира: Суюнов, Иминов, Чобанов, Темиров, Аъзамов, Азмиддинов.

"Трактор": Муҳаммадризо Ахбори, Муҳаммадризо Хонзода, Ҳади Муҳаммади, Акбар Имани (Ҳамид Буҳамдан 79), Пейман Бобойи, Саман Наримонжаҳон, Меҳди Тикдари, Мейсам Темурий, Ашкан Дежага (Муҳаммад Қодирий 79), Муҳаммад Аббосзода (Амин Асади 87), Милад Фахриддини.

Захира: Ҳабиб Фараббоси, Масъуд Шожаий, Абулфазл Раззоқпур, Саид Васеи, Муҳаммад Хуррам, Пейман Кешаварзи, Муҳаммад Муслимипур.

Ҳакамлар: Жумпеи Иида (Япония), Осаму Номура (Япония), Абу Бакр Амри (Оман), Ҳуссайн Абу Яҳё (Ливан). 

Назоратчи: Жассим Муҳаммад (Қатар). 

Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон).

90+5. Шароф Муҳитдиновнинг зарбаси жуда ноаниқ кўриниш олди. Япониялик Жумпеи Иида якуний ҳуштагини чалди. Шу тариқа Тошкентнинг "Пахтакор" клуби турнирдаги иштирокини дуранг билан бошлади.

90+4. Жарима майдони томон бораётган Ҳожиматни тўхтатиб қолган Қодирий огоҳлантирилди. Жарима зарбаси...

90+1. "Шерлар" Драганнинг зарбасида кейин бурчак зарбаси ишлаб олди.

Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Милод Фахриддини Диёр Холматовга нисбатан қоидани бузди.

88. Муҳаммад Қодирий "Пахтакор" жарима майдониша кириб борди, аммо зарба йўллашда адашди.

87. Дубль муаллифи Аббосзода ўрнига Амин Асади майдонга тушди.

85. Гол. Муҳаммад Аббосзода пенальтини голга айлантирди - 3:3.

84. Эҳҳҳҳ! Пенальти. Кримес жарима майдонига кириб бораётган рақибини қўполлик билан тўхтатди ва  сариқ карточка ишлаб олди.

81. Гоооооооооооооооооооооол! Ҳожимат Эркинов рақибларининг хатосидан усталик билан фойдаланди - 2:3.

79. "Трактор"да ўзгариш. Дежага ўрнига Гадери, Акбар Имони ўрнига Ҳамид Буҳамдам майдонга туширилди.

78. Майдон марказида Диёр Холматовни қўполлик билан тўхтатган Ашкан Дежага огоҳлантирилди.

75. Гоооооооооооооол! Захирадан майдонга тушган Шароф Муҳитдинов тўпни "Трактор" дарвозасига жойлади. Жойламади, "михлади"! 2:2.

74. "Трактор" футболчилари тўлиқ ўз ярим майдонларига ўтиб олиб ҳимояланишмоқда.

69. Гооооооол! Эркиновнинг узатмасидан кейин Черан кучли зарбаси билан ҳисобни қисқартирди - 1:2.

68. "Пахтакор"да Рашидов ўрнига Холматов, Собирхўжаев ўрнига Муҳитдинов туширилди.

67. Сайфиев қулай вазиятда тўпни дарвозага йўллади. Дарвозабон доғда қолди, аммо Хонзода тўпни қайтарди.

66. Табризликлар жарима майдонига чиройли ҳаракатлар билан кириб борган Ҳожимат Эркинов зарба беришга улгурмади.

65. Дежаганинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. Устунлик "Трактор" футболчилари тарафга ўтиб кетганини алоҳида таъкидлаш керак.

57. "Пахтакор"да ўзгаришлар: Алижонов ўрнига Йўлдошев, Турғунбоев ўрнига Эркинов туширилди.

56. Гол! Алижоновнинг хатосида кейин тўп табризликларга ўтиб кетди. Қувватов билан юзма-юз чиқиб борган Муҳаммад Аббосзода посбонимизнинг яқин бурчагини "тешди" - 0:2.

53. Гол! Тўп олдида Ашкан Дежага. У ҳисобни очди - 0:1.

52. Пенальти! Кримеснинг хатосидан кейин тўпни эгаллаб Пейман Бобойи жарима майдони ичига кириб, тўпни дарвозага тепди. Афсуски, тўп Анзур Исмоиловнинг қўлига тегди.

50. Ўйин тўхтаб қолди. Муҳаммадризо Ахборига ёрдам кўрсатилмоқда.

47. Ўнг қанотдан ажойиб рейд намойиш қилган Турғунбоев тўп узатишда хатога йўл қўйди.

46. 2-бўлим старт олди. Тўпни Муҳаммад Аббосзода ўйинга киритиб берди.

Жумпеи Иида 1-бўлимни якунлаб берувчи ҳуштагини чалди. Танаффус!

45+3. "Пахтакор" форслар жарима майдони атрофида рақибга босим ўтказди. Аммо, ҳужум зарбагача етиб бормади.

Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. Пейман Бобойи "шерлар"нинг 4 нафар футболчисидан ўтиб кетиб, дарвозага зарба йўллади. Қувватов ўз ўрнида.

43. "Пахтакор" қарши ҳужумга ўтиш чоғида темпни тушириб юборди. Чераннинг узатмадаги хатоси эса тўпни "Трактор"га олиб берди.

36. Ўйин тўхтаб қолди. Эрон жамоаси посбонига ёрдам кўрсатилмоқда...

34. Уххх! Ахборидан яна бир сейв. Азиз Турғунбоев жаримадан узатган тўпни Черан боши билан дарвозага йўллаган эди.

31. Муҳаммадризо Ахбори жарима майдончаси ичига оширилган тўпни қайтаришда фаоллик кўрсатди.

29. Ушбу дақиқага келиб, тўп назоратидаги устунлик Табриз жамоаси томонда: 53:47.

"Пахтакор" ва "Трактор"нинг энг қиммат футболчиларини биласизми?

23. Учрашувни бошқариб бораётган Жумпеи Иида (Япония) Хонзодага сариқ карточка кўрсатди.

22. Табризликлар марказий ҳимоячиси Муҳаммадризо Хонзода яна "Пахтакор" жарима майдонида. У Санжар Қувватовга нисбатан  қўполлик ишлатди.

20. "Трактор" футболчиларида қулай имконият пайдо бўлди. Тўп аутдан ўйинга киритилгач, Муҳаммадризо Хонзода зарба беришга уриниб кўрди. Ноаниқ.

15. "Пахтакор"да ажойиб ҳужум! Азиз Турғунбоев майдон марказида Мейсам Темурийдан тортиб олди ва Черанга узатди. Сербиялик футболчи жарима майдонига яқинлашиб, тўпни Эренга оширди. Дердийокдан кучли зарба, дарвозабон Ахборидан сэйв.

8. Уххх! Рақиб жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олган Сардор Рашидов дарвозага зарба берди. Афсус, футболчимиз ўткир бурчакда эканлиги унга панд берди.

5. Форслар бурчак зарбаси ишлаб олишди. Тўп олдида Ашкан Дежага...

1. Учрашув бошланди! Тўпни Эрен Дердийок ўйинга киритиб берди.

- Бироздан кейин ОЧЛнинг янги мавсуми старт олади. "Пахтакор" ва АГМК футболчиларига омад тилаймиз!

ОЧЛ гуруҳ босқичи. 1-тур

"Пахтакор" 3:3 "Трактор"

Гол: 0:1 - Дежага (пенальти) 53, 0:2 Аббосзода 56, 1:2 - Черан 69, 2:2 - Муҳитдинов 75, 2:3 - Эркинов 81, 3:3 Аббосзода 85.

"Пахтакор": Қувватов, Алижонов (Йўлдошев 57), Анзур Исмоилов, Кримец (С), Сайфиев, Аброр Исмоилов, Собирхўжаев (Муҳиддинов 68), Турғунбоев ( Эркинов 57), Рашидов (Холматов 68), Черан, Дердийок.

Захира: Суюнов, Иминов, Чобанов, Темиров, Аъзамов, Азмиддинов.

"Трактор": Муҳаммадризо Ахбори, Муҳаммадризо Хонзода, Ҳади Муҳаммади, Акбар Имани (Ҳамид Буҳамдан 79), Пейман Бобойи, Саман Наримонжаҳон, Меҳди Тикдари, Мейсам Темурий, Ашкан Дежага (Муҳаммад Қодирий 79), Муҳаммад Аббосзода (Амин Асади 87), Милад Фахриддини.

Захира: Ҳабиб Фараббоси, Масъуд Шожаий, Абулфазл Раззоқпур, Саид Васеи, Муҳаммад Хуррам, Пейман Кешаварзи, Муҳаммад Муслимипур.

Ҳакамлар: Жумпеи Иида (Япония), Осаму Номура (Япония), Абу Бакр Амри (Оман), Ҳуссайн Абу Яҳё (Ливан). 

Назоратчи: Жассим Муҳаммад (Қатар). 

Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон).

Рейтинг: +75   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика