ОЧЛ. "Насаф" Саудия Арабистонидаги сўнгги машғулотини ўтказди

Alisher
27 апр 2022, 11:17
Бугун "Насаф" клуби ОЧЛ 6-тури доирасида "Ал Виҳдат"га қарши ўйин ўтказади.

"Насаф" Иордания клубига йирик ҳисобда ютқазмаса, Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа ўз тарихида илк бор ушбу мусобақада гуруҳдан чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Ғарб минтақасида плей-офф босқичи 2023 йилнинг февраль ойида бўлиб ўтади. Агар "Насаф" гуруҳдан чиқса янги йилни жуда барвақт бошлашига тўғри келади. Нимчорак, чорак ва ярим финал баҳслари жуда катта эҳтимол марказлашган ҳолда ўтказилади.

Ғарб минтақаси
1/8 финал - 3-4 февраль
1/4 финал - 7 февраль
1/2 финал - 10 февраль
Финал - 19 ва 26 февраль





ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Насаф"нинг Даммамдаги машғулоти (26.04.2022)  

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia