ОЧЛ. "Насаф" биринчи бор "Ал Айн" билан куч синашади

Narzulla Saydullayev
19 апр 2016, 15:12
Бугун "Насаф" ўз майдонида БААнинг "Ал Айн" клубига қарши майдонга тушади.

"Насаф" иштирок этаётган гуруҳда Қатарнинг "Ал Жайиш" клуби 10 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Бу йилги иштирокини плей-оффдан бошлаган "Ал Жайиш" аввалги турда кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

"Насаф"га келсак, қаршиликлар 4 очко билан учинчи ўринни эгаллаб туришибди. Иккинчи ўринда бораётган "Ал Айн" ҳисобида эса 6 очко мавжуд. Бугунги беллашув "Насаф" ва "Ал Айн"нинг ўзаро илк тўқнашуви бўлади. Жамоалар бунгача бир-бирларига қарши майдонга тушган эмаслар.



- "Насаф" кейинги босқичга чиқиш имкониятларини ўзида сақлаб қолиши учун бугун камида дуранг қайд этиши талаб этилади. Ғалаба қозонса-ку янаям яхши.

- "Насаф" бунгача ўз майдонида икки бор БАА клубига қарши майдонга тушган ва ҳар иккаласида мағлубиятга учраган. 2012 йил "Ал Жазира" билан беллашувда 2:4 ҳисоби қайд этилган бўлса, ўтган йил "Ал Аҳли" Қаршидан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтиб кетган.

- Жамоа "Ал Аҳли"га ютқазиб қўйганидан бери ўз майдонида учта учрашув ўтказди ва бирортасида мағлуб бўлмади.

- Бугун ўйинни Шерзод Аъзамов сариқ карточкалар туфайли ўтказиб юборади.

- Мақсуд Каримов, Азиз Ғаниев, Дилшод Раматуллаев ва Артур Геворкян ҳисобида ҳозирча биттадан сариқ карточка бор.



- Агар бугун "Ал Айн" ғалаба қозонгудек бўлса, жамоа кетма-кет учинчи марта ОЧЛ гуруҳ босқичидан чиқади. "Ал Айн" шу пайтгача уч марта Ўзбекистонга ташриф буюрган. Жамоа 2006 йил "Машъал" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, 2010 йил "Пахтакор"га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган. Ўтган йил эса бу жамоа "Пахтакор"ни 1:0 ҳисобида ютиб кетган.

- "Ал Айн"нинг бразилиялик легионери Дуглас учта гол билан жамоасининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia