ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Садд" баҳсини кореялик ҳакамлар бошқаради

Narzulla Saydullayev
26 мар 2015, 14:23
Тошкент, 26 март - 8 апрель куни "Локомотив" Осиё чемпионлар лигаси 4-тур доирасида Қатарнинг "Ал Садд" клубини қабул қилади.
Бу ўйинни Жанубий кореялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Учрашув бош ҳаками - Ким Донг Жин. Бу ҳакам Тошкентда ўтказилган "Бунёдкор" - "Персеполис" баҳсини бошқарган. Унга қанотларда Чой Мин Бёнг ва Банг Ги Ёл ёрдам беришади. "Локомотив" - "Ал Садд" баҳси 8 апрель куни ТТЗда жойлашган "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.

ОЧЛ. Гуруҳ босқичи
4-тур. 8 апрель

ЛОКОМОТИВ - АЛ САДД
Бош ҳакам
: Ким Донг Жин (Ж.Корея)
Қанот ҳакамлари: Чой Мин Бёнг, Банг Ги Ёл
Захира ҳаками: Сивакорн Пу-Удом (Таиланд)
Назоратчи: Абдулраҳмон Ал Зайед (С.Арабистони)
Комиссар: Др. Ту Ксилианг (Хитой)

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›