UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  1 20:30U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  97 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  11 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  18 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4

ОЧЛ. Коронавирус гирдобига тушиб қолган "Ал Ҳилол" яқинда фаолиятини тугатган клуб афсонасини футболга қайтармоқда Янгиликлар

ОЧЛ. Коронавирус гирдобига тушиб қолган "Ал Ҳилол" яқинда фаолиятини тугатган клуб афсонасини футболга қайтармоқда

Шу кунларда Қатар яшил майдонларида ОЧЛ-2020 Ғарб минтақаси ўйинлари марказлашган ҳолда ўтказилмоқда.

"B" гуруҳидан ўрин олган саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби Доҳага келганидан бери коронавирус гирдобига тушиб қолган.

ТЕЗКОР! “Ал-Ҳилол”да коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланди, жамоа ОЧЛдаги иштирокини якунлаши мумкин

Риёдликлар делегациясидагилардан деярли ҳар куни янги касалланганлар чиқмоқда. Регламентга кўра, барча жамоалар ҳар 3-5 кунда Covid-19га тест топшириши керак, бироқ ҳозирги ҳолат сабаб "Ҳилол" вакиллари ҳар куни тест топширишмоқда. Ҳозирга келиб ОЧЛнинг амалдаги чемпионлари сафида роппа-роса 15 нафар ўйинчи коронавирус сабаб карантинга олинган. Бундан ташқари, 10га яқин мураббий ва ходимларда ҳам вирус аниқланган.

Breaking news. "Ал Ҳилол" етакчилари Жовинко ва Ал Давсарида ҳам коронавирус аниқланди

Кеча, 19 сентябрь куни "Ал Ҳилол"нинг ёшлар жамоаси таркибидан 2 нафар дарвозабон ва бир нафар ўйинчи асосий жамоага келиб қўшилган. Мусобақа протоколига кўра ўйинларни қолдириш мумкин эмас, яъни "Ал Ҳилол" қандай таркиб бўлса ҳам ўйнайди ёки БААнинг "Ал Ваҳда" клуби сингари мусобақадан четлаштирилади.

Юзага келган жуда ҳам мураккаб вазият сабаб риёдликлар яқиндагина профессионал фаолиятини якунлаган клуб афсонаси Муҳаммад Ал Шлҳубни футболга қайтармоқда. Клуб 40 ёшли Ал Шлҳубдан катта футболга қайтишни ва Чемпионлар лигасининг қолган ўйинларида жамоага ёрдам беришни сўраб уни Доҳага чақирган. Катта эҳтимол билан футболчи бугун Доҳага етиб келади (балки етиб келган бўлиши ҳам мумкин). Аввало, у Cocid-19га тест топширади, жавоби чиққунча меҳмонхонадан чиқишга ҳаққи йўқ. Тест жавоби 6 соатгача чиқади, кейин у жамоа ихтиёрида бўлади. Агар Ал Шалҳуб бугун "Шаҳр Ходро" билан ўйинга улгурмаган тақдирда кейинги баҳсдан майдонга қайтади.


Муҳаммад Ал Шлҳуб "Ал Ҳилол"нинг энг катта афсонаси десак муболаға бўлмайди. У кичик болакайлигида клубга келган ва бутун профессионал фаолиятини ҳам айнан шу ерда ўтказган. Мухлислар ҳам ўзларининг энг севиклиларини вақтинча футболга қайтишидан мамнун бўлишлари аниқ. Унинг фаолиятини катта мақола қилиб ёзиш мумкин. Фақат, ҳозир эмас. Бироз кейинроқ.

Клуб матбуот хизмати Ал Шлҳуб фаолиятини якунлаганига бағишлаб бир қатор ажойиб постерларни тайёрлаганди. Мана ўша постерлардан бири.


Айни пайтга келиб "Ал Ҳилол"нинг жами 15 нафар футболчисида коронавирус аниқланди. Булар:

Дарвозабонлар: Муҳаммад Вакид, Абдуллоҳ Ал Жадани, Наваф Ал Ғамди.

Ҳимоячилар: Муҳаммад Ал Бурайк, Ёсир Ал Шаҳрони, Абдуллоҳ Ал Ҳафиз, Мутеб Ал Муфарриж, Али Ал Булайҳи.

Ярим ҳимоячилар: Салмон Ал Фараж, Ҳамад Алабдан, Наваф Ал Обид, Салим Ал Давсари.

Ҳужумчилар: Себастьян Жовинко, Салоҳ Шеҳри, Бафетимби Гомис.


Эслатиб ўтамиз, "Шаҳр Ходро" - "Ал Ҳилол" баҳси бугун маҳаллий вақт билан 18:00 (Тошкент вақти билан 20:00)да старт олади. Беллашув "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика