ОЧЛ. Игнатий Нестеров 1-тур рамзий терма жамоасида

Tolibjon Qosimov
15 фев 2018, 17:50
Бу ҳафта Осиё Чемпионлар лигасида дастлабки тур беллашувлари бўлиб ўтди.

ОФК 1-турда ўзини кўрсатган ўйинчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди. Қувонарлиси, ундан Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" клуби дарвозабони Игнатий Нестеров ҳам ўрин олди. Нестеров Қатарнинг "Ал Ваҳда" жамоасига қарши беллашувда ўз дарвозаси томон йўлланган 4та аниқ зарбани қайтарди ва нолга ўйнади.

Шунингдек, рамзийдан Қаршининг "Насаф" жамоаси дарвозасига иккита гол урган "Персеполис"нинг 22 ёшли ҳужумчиси Али Алипур ҳам жой олган.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia