UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

ОЧЛ гуруҳ босқичида дебютини нишонлайдиган беш нафар юлдуз ФОТО Янгиликлар

ОЧЛ гуруҳ босқичида дебютини нишонлайдиган беш нафар юлдуз ФОТО

Теглар :  ОЧЛ
Бугун Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳсларига старт берилади.

Шу муносабат билан ОФК сайти ОЧЛ гуруҳ босқичида ўз дебютини нишонлайдиган беш нафар юлдуз ҳақида мақола чоп этди.

Хави ("Ал Садд")

Жаҳон чемпиони, Европа чемпионлар лигасининг икки карра ғолиби Хави бугунги кунда ўз фаолиятини Қатарнинг "Ал Садд" клубида давом эттирмоқда. Хави "Барса" сафида 500дан кўп ўйин ўтказган. У 2015 йил Қатарга кўчиб ўтди. "Ал Садд" аввалги икки мавсумда ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олмаганди, мана энди жамоа шу йил ўз омадини синаб кўради. Хави эса гуруҳ ўйинларида ўз дебютини нишонлайди.


Алешандре Пато ("Тиянжин Куанжиан")

"Милан" сафида порлаган Пато ёдингиздами? У ҳозирда фаолиятини Хитойда давом эттиряпти. Бунгача у "Коринтианс", "Вильярреал" таркибида ҳам тўп тепишга улгурди. Ўтган йил эса Хитой Суперлигаси клуби билан шартнома тузди. 2017 йилги мавсум Пато учун омадли келди. У жамоасининг энг яхши тўпурари бўлишга эришди.


Уэсли Снейдер ("Ал Гарафа")

Снейдер футболчилик фаолияти мобайнида Голландия, Испания, Италия ва Туркия чемпионлигини қўлга киритган. "Реал" ва "Интер" сафида ўзининг энг яхши мавсумларини ўтказган ярим ҳимоячи ҳозирда "Ал Гарафа" вакили ҳисобланади. У Голландия термаси сафида 130тадан кўп ўйинда майдонга тушган. Бу футболчи ҳам шу мавсум ОЧЛ гуруҳ босқичида ўз дебютини нишонлайди.


Обафеми Мартинс ("Шанхай Шенхуа")

Нигериялик ҳужумчи Обафеми Мартинс кўп клубларда тўп сурган. Ўтган йил унинг иккита голи Хитой Кубоги финалида жамоаси "Шанхай Шенхуа"га ғолибликни тақдим этди. Мартинс 2006 йил "Интер" сафида А серия чемпиони бўлган. У шунингдек, Англия, Германия ва Испания клубларида ҳам тўп сурган.


Али Ал Ҳабси ("Ал Ҳилол")

Али Ал Ҳабси Англия Премьер-лигасида ўйнаган илк уммонлик дарвозабон ҳисобланади. Фаолияти давомида "Болтон", "Ридинг" каби клубларда ўйнаган тажрибали посбон кейинроқ Саудия Арабистонининг энг номдор клуби "Ал Ҳилол"га кўчиб ўтди. Унинг ҳам бу мавсум ОЧЛ гуруҳ босқичида дебют қилиши кутилмоқда.


Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика