ОЧЛ гуруҳ босқичи тақвими эълон қилинди. Барча кутаётган икки супер ўйин 27 ва 28 ноябрь кунлари ўтказилади!

Administrator
24 авг 2023, 23:12
ОФК клублар ўртасида ўтказиладиган ОЧЛ мусобақаси тақвимини эълон қилди.

Деярли барчани қизиқтираётган икки учрашув ОКМК - "Ал Иттиҳод" ва "Навбаҳор" - "Ал Ҳилол учрашуви бир кун фарқ билан ўтказилади. 

27 ноябрь, 21:00. "Олмалиқ спорт комплекси", Олмалиқ

ОКМК - "Ал Иттиҳод"

28 ноябрь 21:00. "Марказий" стадион, Наманган

"Навбаҳор" - "Ал Ҳилол"

Бундан ташқари, Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси "Ал Насср" билан 5 декабрь куни Душанбе шаҳрида ўйин ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: the-afc.com