UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  0 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5

ОЧЛ. Ғарб минтақасида чорак финалнинг барча иштирокчилари маълум Янгиликлар

ОЧЛ. Ғарб минтақасида чорак финалнинг барча иштирокчилари маълум

Теглар :  "Пахтакор" ОЧЛ
Кеча ва бугун Осиё чемпионлар лигасининг Ғарб минтақасида 1/8 финал ўйинлари ўтказилди.

1/8 финал натижаларига кўра Ўзбекистон, Эрон ва Саудия Арабистонининг икки клуби кейинги босқичга йўл олди. 

"Пахтакор" (Ўзбекистон) - 1/8 финалда Эроннинг "Истиқлол" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

"Персеполис" (Эрон) - 1/8 финалда Қатарнинг "Ал Садд" клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. 

"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) - 1/8 финалда БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубини пенальтилар сериясида 5:4 ҳисобида мағлуб этди.

"Ал Насср" (Саудия Арабистони) - 1/8 финалда Саудия Арабистонининг "Ал Таавон" клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. 

Шундай қилиб "Пахтакор"нинг 1/4 финалдаги рақиби "Персеполис", "Ал Насср" ва "Ал Аҳли"дан бири бўлади. Жуфтликлар қуръа натижасига кўра аниқланади. Чорак финал ўйинлари 30 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Эртанги қуръа ташлаш маросими ушбу залда ўтказилади ва ҳозирда маросимга тайёргарлик жараёнлари кечмоқда.  Қуръа маросими Тошкент вақти билан 13:00 да бошланади.  

Сизнингча, кейинги босқичда "Пахтакор"га қайси жамоа рақиб бўлгани маъқул?


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика