UZ

Сўнгги янгиликлар

14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  0 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  3 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  3 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  9 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  15 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3

ОЧЛ. Ғарб минтақаси гуруҳ босқичида ўйнайдиган барча жамоалар маълум Янгиликлар

ОЧЛ. Ғарб минтақаси гуруҳ босқичида ўйнайдиган барча жамоалар маълум

Шундай қилиб Осиё чемпионлар лигасининг Ғарб минтақасида бу йилги плей-офф баҳслари ўз якунига етди.

Плей-офф беллашувларида қайд этилган натижалар қуйидагича кўриниш олди: 


"Ал Гарафа" (Қатар) - АГМК (Ўзбекистон) 0:1

7 апрель. Доҳа. "Суҳейм бин Ҳамад" стадиони


"Ал Веҳда" (Саудия Арабистони) - "Ал Қува Ал Жавия" (Ироқ) 1:1 (пенальтилар - 2:3)

7 апрель. "Қирол Абдул Азиз" стадиони. Макка


"Ал Ваҳда"(БАА) - "Ал Завра" (Ироқ) 2:1

7 апрель. "Ал Наҳян" стадиони. Абу Даби


"Фулад" (Эрон) - "Ал Айн" (БАА) 4:0

10 апрель. "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд" стадиони. Ар Риёд

Плей-оффдан сўнг Ўзбекистоннинг АГМК, Ироқнинг "Ал Қува Ал Жавия", БААнинг "Ал Ваҳда" ҳамда Эроннинг "Фулад" клублари гуруҳ учрашувларига йўл олишди. Яхши биласиз, сафарда "Ал Гарафа" билан кечган баҳсда Йован Жокич томонидан киритилган гол АГМКга ғалаба келтирди.


Гуруҳ ўйинлари Саудия Арабистони, БАА ва Ҳиндистонда бўлади

Аввало шуни айтиш керак, бу йилдан ОЧЛ иштирокчилари сони 8тага оширилди. Шу пайтгача гуруҳ ўйинларида 32та жамоа қатнашиб келган бўлса, бу йилдан 40тага етказилди ва 10та гуруҳ вужудга келди. Натижада ҳар икки минтақада 5тадан гуруҳ ўйинлари ўтказилади.

Ғарб минтақаси гуруҳ баҳсларига учта мамлакат мезбонлик қилади: Саудия Арабистони, БАА ва Ҳиндистон. Саудия Арабистони учта гуруҳни ўзида қабул қилса, БАА ва Ҳиндистон биттадан гуруҳга мезбонлик қилади. Учта гуруҳдан иккитаси Саудия Арабистонининг Ар Риёд ва битта гуруҳ Жидда шаҳрида ўйинларни ўтказади. Қолган иккита гуруҳ Шаржа билан Гоада ташкил этилади.


Гуруҳлар ва жамоалар

"А" гуруҳи (мезбон шаҳар - Ар Риёд):

"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)

"Шабаб Ал Аҳли" (БАА)

"Истиқлол" (Тожикистон)

АГМК (Ўзбекистон)


"B" гуруҳи (мезбон шаҳар - Шаржа):

"Шаржа" (БАА)

"Трактор" (Эрон)

"Пахтакор" (Ўзбекистон)

"Ал Қува Ал Жавия" (Ироқ)


"C" гуруҳи (мезбон шаҳар - Жидда):

"Ал Дуҳайл" (Қатар)

"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони)

"Истиқлол" (Эрон)

"Ал Шорта" (Ироқ)


"D" гуруҳи (мезбон шаҳар - Ар Риёд):

"Ал Садд" (Қатар)

"Ал Насср" (Саудия Арабистони)

"Ал Виҳдат" (Иордания)

"Фулад" (Эрон)


"E" гуруҳи (мезбон шаҳар - Гоа):

"Персеполис" (Эрон)

"Ал Райан" (Қатар)

"Гоа" (Ҳиндистон)

"Ал Ваҳда"(БАА)

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика