UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  5 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  5 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  4 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  3 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  1 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  1 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  4

ОЧЛ. "D" гуруҳи, 3-тур. "Насаф" БААдан бир очко билан қайтади Янгиликлар

ОЧЛ. "D" гуруҳи, 3-тур. "Насаф" БААдан бир очко билан қайтади

ОЧЛ "D" гуруҳи 3-тур учрашуви "Ал Аҳли" - "Насаф" ўйинидан уюштириладиган матнли онлайн трансляцияни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.
ОЧЛ-2015.

"D" гуруҳи, 3-тур.

"Ал Аҳли" (БАА) - "Насаф" (Ўзбекистон) 0:0

Дубай. "Рашид" стадиони.

Ҳакамлар
: Муҳанад Қосим Саррай (Ироқ), Муайяд Муҳаммад Али (Ироқ), Абдуллоҳ Муборак Муҳаммад Ал Шаммаки (Уммон), Ватҳик Муҳаммад Абдаллаҳ Ал Бааг (Ироқ)

Назоратчи
: Ҳалил Ал Гамди (Саудия Арабистони)

Комиссар
: Аҳмад Шаҳир (Мальдив ороллари)

"Ал Аҳли"
: 55. Мажид Носир, 2. Салмин  Ҳамис, 5. Волид Аббос, 7. Исмоил Ҳаммади, 8. Эвертон Рибейро, 10. Луис Хименес, 11. Аҳмад Ҳалил, 14. Оссама Ассаиди, 21. Квон Кюн Вон, 62. Абдулазиз Санқур (4. Ҳабиб Фардан, 80), 88. Мажид Ҳассан (92. Саид Жассим, 85).
Захирадагилар
: 12. Аҳмад Маҳмуд, 20. Саид Блуши, 26. Абдулазиз Ҳайкал, 28. Иса Аҳмад, 70. Волид Ҳусайн.

"Насаф"
: 25. Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов (27. Илҳом Юнусов, 65), 15.Рой Рок, 23. Шерзод Аъзамов, 32. Ҳамза Каримов, 33.Одилжон Ҳамробеков (99.Олександр Коблаш, 81), 34.Фарруҳ Сайфиев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 20.Эркин Бойдуллаев, 9.Илҳом Шомуродов, 17.Артур Геворкян (5. Ботир Қораев, 34).
Захирадагилар
: 30. Ўткир Юсупов, 7.Акрамжон Баҳриддинов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 22.Шоҳруҳ Гадоев.

Огоҳлантиришлар
: Мақсуд Каримов (54), Илҳом Шомуродов (62), Ҳамис (90), Исмоил Ҳаммади (90)


                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                              ЯНГИЛАШ



- "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашувидан олиб борган репортажимизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!

- "Насаф" ушбу турда ўзбек клублари ичида очко ишлаган ягона клуб бўлди.

- Қаршининг "Насаф" жамоаси юртимизга бир очко билан қайтадиган бўлишди.


- УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!


90`
Аҳмад Ҳалилнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Суюнов ушлаб олди!


90`
Исмоил Ҳаммади қўпол ўйнагани учун огоҳлантириш олди.


90`
Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.


90`
Салмин Ҳамис огоҳлантирилди. Ҳамис Сайфиевни оёғига тепди. Футболчимизга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.


90`
Элдорбек Суюнов жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпни эгаллаб олди!


89` Илҳом Шомуродов қани кучли зарба???? Эҳҳҳҳ! Шундоқ имконият пайдо бўлгандия...


88` Элдорбек Суюнов!!! Оссама Ассаидининг хавфли зарбаси ва Элдорбек Суюнов ўз ўрнида!


86`
Ўйин тобора ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Жамоалар эса энди узоқдан кўп зарбалар йўллашмоқда.


85`
Ўзгариш. "Ал Аҳли". Мажид Ҳассан ўрнига Саид Жассим туширилди.


84`
"Насаф"нинг ҳужуми. Шуҳрат Муҳаммадиевнинг узоқдан йўллаган зарбаси баланд кетди.


83`
Аҳмад Ҳалилнинг навбатдаги зарбаси мўлжалга аниқ бормади.


82`
Ўзгариш. "Насаф". Одил Ҳамробеков ўрнига Олександр Коблаш туширилди. Демак ҳужумга ўтамиз?!


81`
Ўзгариш. "Ал Аҳли". Санқур ўз ўрнини Ҳабиб Фарданга бўшатиб берди.


79`
Илҳом Шомуродов зарба беришда бироз адашди. Унинг зарбаси кучсиз чиқди. Муҳаммадиев ўз қанотидан ҳужумни ривожлантирганди. Бироқ бу галги ҳужум самара келтирмади.


77`
Учрашув бош ҳаками Қосим Саррай барча кичик фолларни "Ал Аҳли" фойдасига кўрсатмоқда.


75`
Аҳмад Ҳалилнинг узоқдан берган зарбаси ноаниқ бўлди.


74`
Оссама Ассаиди, Аҳмад Ҳалил, Хименес сингари футболчилар ҳимоямизни катта босим остида ушлаб туришибди.


72` Хавфли вазият!
Аҳмад Ҳалилнинг "чалқанча" услубда йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.


71`
Шерзод Аъзамов ҳимояда ишончли ўйнади ва хавфни бартараф этди. Ундан олдин эса Ҳамробеков рақиб дарвозасига боши билан зарба йўллаганди. Аммо тўпни ҳимоячилар қайтариб қолишганди.


70`
Ассаидининг жарима майдончаси томон оширган тўпини Суюнов эгаллаб олди.


68`
Вакилларимиз олдинги чизиқда тўпни ўзларида кўп ушлаб қолишмоқда. Имконият пайдо бўлиши билан дарвозани "ўққа" тутиш керак!
 

67`
Рой Рок ҳужум чизиғида пайдо бўлди. Бироқ Мажир Носир унга нисбатан сал чаққонроқ ўйнади тўпни ўз вақтида ушлаб олди.


66`
Ўзгариш. "Насаф". Мақсуд Каримов ўрнига Илҳом Юнусов тушди.


64` Элдор Суюнов вакилларимизни голдан сақлаб қолмоқда! Баракалла, Элдор! Луис Хименеснинг яқин масофадан товони билан тепган тўпни қийинчилик билан дарвоза чизиғи устидан ушлаб қолди.


62`
Илҳом Шомуродов кераксиз жойда ўзига сариқ карточка ишлаб олди.


61` Элдор Суюнов!!!!!!!!
Рақиб дарвозамиз томон навбатдаги зарбани йўллади. Суюнов ўз ўрнида.


60`
Шуҳрат Муҳаммадиев ўз қанотидан тезлик билан олдинга ўтиб кетаётган рақиб уни ушлаб қолди. Лекин ҳакам жим...


59`
"Насаф" футболчилари ҳужумда ҳам кичик фолларни кўп қайд этишмоқда.


57`
Абдулазиз Санқурнинг узоқдан тепган зарбаси хавфли, аммо бироз ноаниқ чиқди.


56`
Элдор Суюнов ўз постини ташлаб чиқди ва жарима майдончаси четида анча хафли ўйнади. Яхши ҳамки тўп рақибларга бориб тушмади.


55`
"Ал Аҳли"нинг кетма-кет ҳужумларини ниҳоят Элдор Суюнов тўхтатди. Кучли зарбани қайтаришда Элдор ишончли ўйнади.


54`
Мақсуд Каримов рақиби Ҳаммадига нисбатан ўйин қоидасини бузди. Сариқ карточка ва жарима зарбаси.


53`
"Насаф" асосий эътиборни ҳимояга қаратган ҳолда, қарши ҳужум режаси билан ўйнамоқда. Ҳозирча вакилларимизда қарши ҳужумда имконият бўлаётгани йўқ.


51`
Аҳмад Ҳалил жамоамиз дарвозаси томон юриш қилаётганда Рой Рок хавфни бартараф этди.


50`
Фарруҳ Сайфиев ҳужум пайтида рақибга нисбатан қоидани бузди.


48`
"Ал Аҳли"нинг ўнг қанот бўйлаб амалга оширган юриши бесамар кетди.


47`
"Насаф"нинг чап қанотдан уюштирган ҳужумини Квон Кюн Вон бартараф этди.


46` Иккинчи бўлим бошланди!


- Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!


45`
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.


43`
Вакилларимиз ўйинни ўз жарима майдончамиз олдидан узоқлаштиришга ҳаракат қилишмоқда.


41`
Ботир Қораев Рой Рокни ҳужумга чорлади ва унга тўпни оширди. Лекин узатма анча кучли чиқди. Камига эса ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.


39`
"Ал Аҳли" жарима зарбасини амалга оширди. Жарима майдончасига ошириб берилган тўпни Элдор Суюнов ушлаб олди.


38`
"Ал Аҳли" асосан қанотлар орқали ҳужумларни ташкил этмоқда.


36`
Ботир Қораев чап қнот ҳимоясига ўтади. Рой Рок эса чап қанот ярим ҳимоя чизиғида ўйнайди. Фарруҳ Сайфиев эса ўнг қанотга кўчади.


35`
Одил Ҳамробековнинг узоқдан йўллаган зарбасини Мажид Носир ушлаб олди.


34`
Ўзгариш. "Насаф". Артур Геворкян ўрнига Ботир Қораев ўйинни давом эттиради.


33` Артур Геворкян ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди. Эҳҳҳ...


32`
"Ал Аҳли"нинг ҳужумлари кескин кўриниш олмоқда. Элдор Суюнов тўпга чиқишда жуда яхши ўйнади.


31`
Артур Геворкян майдонни тарк этадиган бўлса вакилларимизга анча қийин бўлиши аниқ.


30`
Артур Геворкян жароҳат олди. Унга майдон четида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ара, майдонга қайт...


29` ЭЛДОРБЕК СУЮНОВ!!!!!!!!! БАРАКАЛЛА!!!!
Бурчак тўпидан сўнг Салмин Ҳамис бош билан жуда кучли зарба йўллади. Суюнов дарвоза чизиғидан тўпни қайтариб қолди. Ажойиб "сейв"!


28`
Ўйин кўпроқ вакилларимиз жарима майдончаси атрофида ўтмоқда.


26`
Футболчилар майдоннинг ҳар бир қаричида тўп учун кескин кураш олиб боришмоқда.


25`
"Ал Аҳли" жуда хавфли ҳужумни ташкил этди. Ҳимоячиларимиз бу вазиятда яхши ҳаракат қилишди ва хавфни бартараф этишни уддасидан чиқишди.


24`
Жарима зарбасидан тепилган тўп "жонли-девор"га тегиб қайтди.


23`
Аҳмад Ҳалилга нисбатан Шерзод Аъзамов қоидани бузди. Жарима зарбаси. Хавфли нуқта.


22`
Ўйин тезлиги юқори эмас. Жамоалар анча эҳтиёткорлик билан ўйнашмоқда.


21`
"Ал Аҳли"нинг чап қаноти жуда фаол. У ерда голландиялик Оссама Ассаиди ўйнамоқда.


20`
Майдон маркази олдидан жарима зарбаси амалга оширилди. Артур Геворкян томондан ошириб берилган тўпни рақиблар бартараф этишди.


18`
"Насаф" олдинга интилмоқда. Тўп назорати вакилларимиз томонга ўтди.


17`
Илҳом Шомуродовда қулай вазият юзага келганди. Қарши ҳужумда ҳужумчимиз рақиб ҳимоячидан қочиб кетди ва дарвозага зарба йўллади. Мажид Носир ҳам ўз ўрнида!


16` Элдорбек Суюнов!!!!!!!!!!
"Ал Аҳли"нинг голландиялик легионери Оссама Ассаиди чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва дарвозага кучли зарба йўллади. Суюнов ўз постини ишончли кўриқламоқда!


15`
Рўзиқул Бердиев тик турганча шогирдларига керакли кўрсатмаларни бериб бормоқда.


14`
Дарвоза томон илк зарба! Элдор Суюнов бу вазиятда ишончли ўйнади ва кучли зарбани қайтариб юборди.


13`
"Ал Аҳли" асосий эътиборни тўпни назорат қилишга қаратмоқда.


12`
Вакилларимиз ҳаракатларида бироз тезлик қўшилмоқда. "Насаф" ўйин тизгинини ўз қўлига олишга уринмоқда.


11`
Аҳмад Ҳалил тўп учун курашда Бойдуллаев билан тўқнашиб кетди. У бироз оқсаган ҳолда юрмоқда.


10`
"Насаф" ҳужум уюштирди. Артур Геворкян дарвозага бош билан зарба йўллади. Мажид Носир ўз ўрнида.


8`
"Насаф" ҳимоя чизиғида бироз саросима кузатилди. Лекин сўнгги паллада Ҳамза Каримов яхши ўйнади ва хавфни ўз вақтида қайтарди.


7`
"Ал Аҳли" дарвозаси томон илк юриш амалга оширилди. Бироқ бу вазиятда Мажид Носир яхши ўйнади ва хавфни бартараф этди.


6`
Тўп рақиб посбони Мажид Носиргача етиб келди. Дарвозабон тўпни кучли зарба билан ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштирди. "Насаф" ҳужумга ўтишга шошмаяпти.


5`
Майдон марказида Бойдуллаев тўпни қўли билан ўйнади.


4`
"Насаф" тўпни рақибдан олиб қўйди ва секин-аста позицион ҳужумга ўтмоқда.


3`
"Ал Аҳли" чап қанот бўйлаб ҳужумга ўтаётганда тўп майдонни тарк этди. Ҳозирча жамоалар олдинга ўтишга унчалик шошилишаётгани йўқ.


2`
"Ал Аҳли"нинг дастлабки юриши майдон маркази олдида тўхтатилди.


1` ЎЙИН БОШЛАНДИ! Демак бошладик... ОЛҒА "Насаф"!


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...


- БААнинг "Ал Аҳли" жамоасининг олдинги чизиғи анча кучли ва уларда бир қатор (Рибейро, Ҳаммади, Ҳалил ва Луис Хименес) юқори даражадаги ижрочилар мавжуд. Лекин ҳимоя қўрғонини "ёриб" ўтса бўлади.


- "Насаф" бугун дуранг учун эмас, балким ғалаба қозониши шарт! Ўзбек клублари учинчи турни ғалабасиз якунлашлари керак эмас. Олға "Насаф"!


- "Насаф" ҳам 4-5-1 схемаси асосида ўйнайди. Дарвозани Элдор Суюнов қўриқласа, ҳимояда: (ўнгдан) Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Аъзамов, Ҳамза Каримов, Рой Рок ҳаракатланади. Ярим ҳимоянинг таянч зонасида Одил Ҳамробеков ва Эркин Бойдуллаев ўйнайди. Мақсуд Каримов эса ҳам орқага, ҳам олдинги чизиқ вакилларига марказда кўмаклашади. Чап қанотдан Фарруҳ Сайфиев юриш қилиб турса, ўнг қанот бўйлаб Артур Геворкяндан "рейд"лар амалга ошиши режалаштирилган. Ҳужумда Илҳом Шомуродов ҳаракат қилади.



"Ал Аҳли" клубининг расмий твиттерининг маълум қилишича, жамоа футболчилари бугун ушбу схема (4-5-1) остида ҳаракат қилишади.

- Рўзиқул Бердиев бугунги ўйинда ўтган турдаги таркибни ташлаган. Бу қанчалик ўзини оқлашини эса ўйин давомида билиб оламиз. Айтиш жоизки, Саудияда кечган беллашувда вакилларимиз ёмон таассурот қолдиришмаган эди. Бугунги учрашувда улардан ҳимояда ишончли, ҳужумда дадилроқ ҳаракатни кутиб қоламиз.


- Кетма-кет учта жамоамиз ушбу турда бараварига мағлубиятга учрашди. Умид қиламизки, "аждарлар" ниҳоят ўзбек футбол мухлисларига ва халқимизга Наврўз байрами олдидан ғалабани тақдим этишади ва барчани бирдек хушнуд этишади.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! ОЧЛ "D" гуруҳидан ўрин олган "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашувидан ўз репортажимизни бошлаймиз. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.


- Учрашув соат 21:35да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика