UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  2 23:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Шеффилд Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  24 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  3 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4

ОЧЛ. "Ал Садд" - "Пахтакор" ўйинига оид маълумотлар Янгиликлар

ОЧЛ. "Ал Садд" - "Пахтакор" ўйинига оид маълумотлар

Бугун Осиё чемпионлар лигаси 4-тур доирасида "Ал Садд" - "Пахтакор" баҳси бўлиб ўтади.

"D" гуруҳида биринчи ўринда кетаётган "Пахтакор" Доҳадаги "Жассим бин Ҳамад" стадионида "Ал Садд" меҳмони бўлади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:00да бошланади. Қуйида мазкур учрашувга оид баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 

- Тошкентда ўтказилган мазкур жамоаларнинг биринчи тўқнашуви 2:2 ҳисобида якун топди. Бу эса "Ал Садд" учун охирги 6та ўйиндаги учинчи дуранг бўлди. 

- 2018 йилги ОЧЛ ярим финалчиси "Ал Садд" охирги бешта ўйинидан биттасида ғалабага эришди ва икки мартадан дуранг ва мағлубият қайд этди.

- "Ал Садд" ҳужумчиси Багдад Бунеджа ўтган йилги ОЧЛ энг яхши тўпурари ҳисобланади. 

- "Ал Садд" охирги марта ўз майдонида 2011 йил "Пахтакор"га қарши баҳс олиб борган. Ўшанда жамоа 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган, Ли Жунг Су ва Али Афиф томонидан киритилган голлар жамоага фойда келтирганди. "Пахтакор" сафида эса Темурхўжа Абдухолиқов гол муаллифи бўлган.

- Бугунги учрашувни Педро Коррейра ва Акрам Афиф дисквалификацяи сабаб ўтказиб юборади. 

- Қатарда миллий чемпионат ўз якунига етди ва "Ал Садд" чемпионликни қўлга киритди. Жамоа охирги ўйинида "Умм Салал"ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

- "Ал Садд" ички чемпионатда 22та ўйин ўтказиб 100та гол урди.


- "Пахтакор" Қатар клубларига қарши охирги 8та ўйинидан фақат иккитасида ғалабага эришган. Жамоа охирги марта 2012 йил "Ал Араби"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. 

- "Пахтакор" шу пайтгача ОЧЛ сафар ўйинларида 46 бор майдонга тушиб, шундан 13тасида ғалабага эришган. 9 марта дуранг ўйнаган бўлса, 24та беллашувда имкониятни бой берган.

- Аввалги ўйинни сариқ карточкалар туфайли ўтказиб юборган Егор Кримец бугун майдонга туша олади. 

- "Пахтакор" Ўзбекистон Суперлигасида ўтган турни ўз майдонида "Динамо"га қарши ўтказиб 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу ўйинда Жавоҳир Сидиқов билан Жалолиддин Машарипов "шерлар" сафида гол муаллифи бўлишди.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика