ОЧЛ. "Ал Қодсия" ва Иван Нагаев кейинги босқичда

Narzulla Saydullayev
10 фев 2015, 22:10
Осиё чемпионлар лигаси плей-офф иккинчи саралаш босқичи доирасидаги яна бир ўйин ўз ниҳоясига етди.
Қувайтда "Ал Қодсия" клуби Иорданиянинг "Ал Виҳдат" клубини қабул қилди. Учрашув тақдирини Дҳари Саид томонидан урилган ягона гол ҳал қилди - 1:0. Мезбонлар сафида ҳамюртимиз Иван Нагаев 67 дақиқа ҳаракат қилди.

Энди "Ал Қодсия" кейинги босқичда Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоаси меҳмони бўлади. 17 февралдаги баҳс ғолиби "Насаф" клуби ўрин олган "D" гуруҳидан жой олади.

"Ал Қодсия" (Қувайт) - "Ал Виҳдат" (Иордания) 1:0
Гол:
Дҳари Саид 59.
"Ал Қодсия": Наваф Ал Холди, Амир Ал Фадҳел, Холид Ал Қаҳтони, Рашид Сумайла, Абуллаҳи Шеҳу, Фаҳад Ал Ансари, Талал Ал Амир, Бадир Ал Мутва, Дҳари Саид, Даниел Суботич, Иван Нагаев (Султон Ал Энази, 67)

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia