UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  20 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  6 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1

ОЧЛ. "Ал Ҳилол"да коронавирус билан боғлиқ муаммолар давом этади, жамоа кеча бош мураббийсиз машғулот ўтказган Янгиликлар

ОЧЛ. "Ал Ҳилол"да коронавирус билан боғлиқ муаммолар давом этади, жамоа кеча бош мураббийсиз машғулот ўтказган

Қатар майдонларида ОЧЛ-2020 Ғарб минтақаси ўйинлари марказлашган ҳолда ўтказилмоқда.

"B" гуруҳидан ўрин олган Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби Доҳага келганидан бери коронавирус гирдобидан чиқиб кетолмаяпти.

Уч кун олдин жамоанинг 15 нафар ўйинчиси ва 10га яқин ходимларида Covid-19 аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Бугунга келиб уларнинг сони яна ошди. Ҳимоячилар Муҳаммад Жаҳфали ва Муҳаммад Кунайдири, ярим ҳимоячилар Муҳаммад Канно ҳамда Носсир Ал Давсариларнинг топширган тест натижалари ҳам ижобий чиққан ва улар карантинга олинган. Демак, Covid-19 юқтириб олган футболчилар жамоада 19 нафарга етди. "Ал Ҳилол"нинг ёшлар жамоасидан 3 ўйинчи келиб қўйилганидан хабарингиз бор. Бундан ташқари, биринчилардан бўлиб вирус аниқланганлар орасидан ярим ҳимоячилар Салмон Ал Фараж (жамоа сардори) ва Ҳамад Алабдан карантиндан чиқди ва икки кундан бери машғулотларга қайтган. Жароҳати бор Абдуллоҳ Отайф ва Турки Фаҳад Ал Мутаирилар ҳам тикланиб машғулотларни бошлашган.

7-рақамда жамоа сардори Салмон Ал Фараж.


Бу ҳали ҳаммаси эмас, риёдликлар "Шабаб Ал Аҳли"га қарши бугунги ўйин олдидан кеча сўнгги машғулотни ўтказишган. Унда бош мураббий Рэзван Луческу, асосий дарвозабон Абдуллоҳ Ал Муайуф ва ярим ҳимоячи Ҳаттан Султон Баҳбери иштирок этмаган. Бунга сабаб - уларнинг охирги топширган тестлари натижаси машғулотга қадар чиқиб улгурмаган.

Айни пайтга келиб "Ал Ҳилол"нинг жами 19 нафар футболчисида коронавирус аниқланди. Булар:

Дарвозабонлар: Муҳаммад Вакид, Абдуллоҳ Ал Жадани, Наваф Ал Ғамди.

Ҳимоячилар: Муҳаммад Ал Бурайк, Ёсир Ал Шаҳрони, Абдуллоҳ Ал Ҳафиз, Мутеб Ал Муфарриж, Али Ал Булайҳи, Муҳаммад Жаҳфали, Муҳаммад Кунайдири.

Ярим ҳимоячилар: Салмон Ал Фараж, Ҳамад Алабдан, Наваф Ал Обид, Салим Ал Давсари, Муҳаммад Канно, Носсир Ал Давсари.

Ҳужумчилар: Себастьян Жовинко, Салоҳ Шеҳри, Бафетимби Гомис.

Коронавирусдан даволаниб сафга қайтганлар: Салмон Ал Фараж, Ҳамад Алабдан.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" - "Шабаб Ал Аҳли" баҳси бугун, 23 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 21:00 (Тошкент вақти билан 23:00)да старт олади. Беллашув Доҳадаги "Khalifa International Stadium"да бўлиб ўтади.

Аль-Хиляль

Лига чемпионов АФК. Группа B . 6-тур

24/09/2020, 00:00

0
:
0
Cancelled

Аль-Ахли

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика