UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  5 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   7 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   1 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  6 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0

ОЧЛ. "Ал Ҳилол"да коронавирус билан боғлиқ муаммолар давом этади, жамоа кеча бош мураббийсиз машғулот ўтказган Янгиликлар

ОЧЛ. "Ал Ҳилол"да коронавирус билан боғлиқ муаммолар давом этади, жамоа кеча бош мураббийсиз машғулот ўтказган

Қатар майдонларида ОЧЛ-2020 Ғарб минтақаси ўйинлари марказлашган ҳолда ўтказилмоқда.

"B" гуруҳидан ўрин олган Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби Доҳага келганидан бери коронавирус гирдобидан чиқиб кетолмаяпти.

Уч кун олдин жамоанинг 15 нафар ўйинчиси ва 10га яқин ходимларида Covid-19 аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Бугунга келиб уларнинг сони яна ошди. Ҳимоячилар Муҳаммад Жаҳфали ва Муҳаммад Кунайдири, ярим ҳимоячилар Муҳаммад Канно ҳамда Носсир Ал Давсариларнинг топширган тест натижалари ҳам ижобий чиққан ва улар карантинга олинган. Демак, Covid-19 юқтириб олган футболчилар жамоада 19 нафарга етди. "Ал Ҳилол"нинг ёшлар жамоасидан 3 ўйинчи келиб қўйилганидан хабарингиз бор. Бундан ташқари, биринчилардан бўлиб вирус аниқланганлар орасидан ярим ҳимоячилар Салмон Ал Фараж (жамоа сардори) ва Ҳамад Алабдан карантиндан чиқди ва икки кундан бери машғулотларга қайтган. Жароҳати бор Абдуллоҳ Отайф ва Турки Фаҳад Ал Мутаирилар ҳам тикланиб машғулотларни бошлашган.

7-рақамда жамоа сардори Салмон Ал Фараж.


Бу ҳали ҳаммаси эмас, риёдликлар "Шабаб Ал Аҳли"га қарши бугунги ўйин олдидан кеча сўнгги машғулотни ўтказишган. Унда бош мураббий Рэзван Луческу, асосий дарвозабон Абдуллоҳ Ал Муайуф ва ярим ҳимоячи Ҳаттан Султон Баҳбери иштирок этмаган. Бунга сабаб - уларнинг охирги топширган тестлари натижаси машғулотга қадар чиқиб улгурмаган.

Айни пайтга келиб "Ал Ҳилол"нинг жами 19 нафар футболчисида коронавирус аниқланди. Булар:

Дарвозабонлар: Муҳаммад Вакид, Абдуллоҳ Ал Жадани, Наваф Ал Ғамди.

Ҳимоячилар: Муҳаммад Ал Бурайк, Ёсир Ал Шаҳрони, Абдуллоҳ Ал Ҳафиз, Мутеб Ал Муфарриж, Али Ал Булайҳи, Муҳаммад Жаҳфали, Муҳаммад Кунайдири.

Ярим ҳимоячилар: Салмон Ал Фараж, Ҳамад Алабдан, Наваф Ал Обид, Салим Ал Давсари, Муҳаммад Канно, Носсир Ал Давсари.

Ҳужумчилар: Себастьян Жовинко, Салоҳ Шеҳри, Бафетимби Гомис.

Коронавирусдан даволаниб сафга қайтганлар: Салмон Ал Фараж, Ҳамад Алабдан.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" - "Шабаб Ал Аҳли" баҳси бугун, 23 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 21:00 (Тошкент вақти билан 23:00)да старт олади. Беллашув Доҳадаги "Khalifa International Stadium"да бўлиб ўтади.

Аль-Хиляль

Лига чемпионов АФК. Группа B . 6-тур

23/09/2020, 23:00

0
:
0
Cancelled

Аль-Ахли

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика