ОЧЛ. "Ал Айн" "Пахтакор"га қарши ўйиндан олдин дуранг ўйнади

Narzulla Saydullayev
14 мар 2015, 12:07
БААнинг "Ал Айн" клуби кеча мамлакат чемпионати доирасида ўйин ўтказди.
"Ал Дафра"га қарши сафарда кечган баҳсда Златко Далич шогирдлари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. "Айн" сафидаги ягона голни Мирослав Стохнинг пасидан сўнг Жирес Кембо Экоко урди. Жамоа 19 турдан сўнг 43 очко тўплаб мусобақа жадвалининг якка пешқадами бўлиб турибди.

"Ал Дафра" - "Ал Айн" 1:1
Голлар:
М.Диоп 10 - Ж.Кембо Экоко 59
"Ал Айн": Холид Исса, Фарис Жума (Рашид Исса, 60), Муҳаммад Аҳмад, Исмоил Аҳмад, Саид Мусабаҳ Салим, Умар Абдулраҳмон, Мирослав Стох, Диаки Иброҳим, Муҳаммад Абдулраҳмон, Жирес Кембо Экоко, Саид Ал Хатири.
Огоҳлантириш: Муҳаммад Абдулраҳмон 88.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Ал Айн" учрашуви 18 март куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›