UZ

Сўнгги янгиликлар

00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  2 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  18 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  1 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  14

ОЧЛ. АГМКдан суперкамбэк ва тарихий ғалаба! Янгиликлар

ОЧЛ. АГМКдан суперкамбэк ва тарихий ғалаба!

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган АГМК - "Шабаб Ал Аҳли" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

ОЧЛ, гуруҳ босқичи.
"A" гуруҳи, 3-тур.
21 апрель, чоршанба.
АГМК - "Шабаб Ал Аҳли" 2:1
Ар-Риёд, "Қирол Фаҳд" стадиони.
Ҳакамлар:
Али Ҳасан Абдулнаби (Баҳрайн), Маҳмуд Абу Тохир, Обид Оқил (иккиси Иордания), Қосим Ал Хатми (Уммон).

Голлар: Аҳмад ал-Ҳашми (28, 0:1), Йован Жокич (87, 1:1), Акрамжон Комилов (90+1, 2:1).

АГМК: 32.Суҳроб Султонов - 77.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов (5.Дилшод Жўраев, 75), 4.Миржамол Қосимов (22.Санжар Шоаҳмедов, 75) - 94.Элвин Фортес (10.Ҳусниддин Ғофуров, 46), 9.Зафар Полвонов (18.Александр Касьян, 30), 28.Шоҳруҳ Гадоев (11.Мурод Тошматов, 79).
Захира: 1.Ботирали Эргашев - 15.Аббос Отахонов, 19.Шероз Жалолов, 20.Мирғиёз Сулаймонов, 21.Санжар Жумабоев.

"Шабаб Ал Аҳли": 55.Мажид Носир, 2.Салмин Ҳамис (21.Муҳаммад Жобир, 76), 3.Карлос Эдуардо, 4.Муҳаммад Марзуқ, 5.Волид Аббос, 7.Жалолиддин Машарипов, 9.Абдулазиз Ҳайкал, 15.Абдалла Ал Нақби, 34.Хариб Абдалла (78.Ейд Ҳамис, 82), 77.Аҳмед Ал Ҳашми (99.Игорь Жесус 82), 88.Мажид Ҳассан.
Захира: 1.Жамол Исмоил, 17.Ҳассан Ҳамза, 22.Яҳё Ал Гассани, 30.Муҳаммад Жума, 37.Аҳмад Сурур, 62.Абдулазиз Санқур, 66.Сауд Абулразоқ.

Огоҳлантириш: Жокич (27), Раҳмонов (55), Комилов (57).

АГМК

Jovan Djokic - 87', Akramjon Komilov - 90'

Лига чемпионов АФК. Группа А . 3-тур

22/04/2021, 01:00

1
:
2
Тугади

Аль-Ахли

Ahmed Al Hashmi - 28'

45'
90'
27'  Jovan Djokic
30'  Zafar Polvonov (Александр Касьян)
46'  Alvin Fortes (Husniddin Gafurov)
55'  Sardor Rakhmanov
58'  Akramjon Komilov
74'  Санжар Турсунов (Dilshod Djuraev)
75'  Mirjamol Kasimov (Sanjar Shaakhmedov)
79'  Shohruh Gadoev (Murod Toshmatov)
87'  Jovan Djokic
90'  Akramjon Komilov
90'  Boburbek Yuldashev
28'  Ahmed Al Hashmi
76'  Салмин Хамис Сакер (Мохамед Жабер)
82'  Harib Abdalla Suhail (Eid Khamis Eid)
82'  Ahmed Al Hashmi (Igor Jesus)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! КАМБЭЭЭКККК!! Ажойиб ғалаба муборак дўстлар! АГМК ОЧЛдаги илк тарихий ғалабасини қўлга киритди!

90+5. УХХХХХ!! "Шабаб" сўнгги лахзаларда бурчак зарбасини амалга оширади.

90+4. Ана энди вақт чўзиш навбати бизникиларга) Ёқармикин яшил кийимлиларга. Кўриш бирам ёқимлики.

90+2. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! АКРАААМММММММММММЖОНННННН!!! АЖойибббббб!!! Чиройли ҳужум ва супер гол!!! Бизнинг жамоалар ҳам камбэк қила оларканннн!!

89. Машариповнинг зарбасига Йўлдошев тўғаноқ бўлди.

87. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! ЖОООКККИИИИЧЧЧЧЧЧ!!! АГМКнинг ҳужум босими ниҳоят ўз самарасини берди.

85. ЗАРБААААА!! Жонга тегди шу тўсинлар( Шоаҳмедовнинг зарбасини дарвоза тўсини қайтарди.

82. "Шабаб" таркибида икки ўзгариш. Гол ассистенти ва гол муаллифи майдонни тарк этди.

80. Ҳабиб Абдулланинг зарбасини Суҳроб Султонов ушлаб олди.

79. Қосимов сўнгги ўзгаришини амалга оширди. Майдонга Тошматов тушди.

76. Бир неча дақиқа мобайнида Салмин Ҳамисга тиббий ёрдам кўрсатилганди. Буни вақт чўзишдек ҳисоблагандим. Аммо такрорий лавҳада у тўпга боши билан зарба бергандан кейин қўниш чоғида хато қилди. Бироз ўтиб алмаштирилди ҳам. Ўз фикримни қайтиб олдим.

74. Акром Комиловнинг зарбаси ноаниқ кетди.

71. Рақиб футболчиси Волид Аббос оффсайдда қолиб кетди. Умуман олганда ўйин сурати тенглашган. Бир неча дақиқа мобайнида "Шабаб" босим уюштирганди.

66. ЗАРБААААА!! Эдуардонинг боши билан йўллаган зарбасини Султонов қайтара олди! Жуда чиройли сейв!

65. ЗАРБАААААА!! Қосимовнинг жаримадан узатган тўпига Касьян боши билан зарба йўллади. Яна бир ажойиб имконият кўкка совурилди.

61. Ухххх!! Комиловнинг хатосидан "Шабаб" футболчилари фойдалана олишмади. Эдуардо АГМК жарима майдончасига етганда йиқилиб тушди.

58. Комилов фол ишлатгани учун сариқ олди. У бунга ҳақли эди. Аммо рақиб футболчиси бунчалик кўп вақт чўзиб юборади деб ўйламагандим. 

56. ЗАРБАААААА!! Жалолиддин Машариповнинг жаримадан йўллаган зарбасини Султонов бурчакка чиқариб юборди.

55. УХХХХХХ!! Сардор Раҳмонов ўз жарима майдончаси ёнида рақибини йиқитгани учун жарима зарбаси белгиланди.

54. "Шабаб Ал-Аҳли"да стандарт вазият юзага келганди. Ундан узатилган тўп вақтида ҳужумда фол ишлатилди.

50. УХХХХХХ!!! Султоновнинг хатосини Сардор Раҳмонов тўғирлаб кетмаганида ҳисоб ўзгарарди.

47. ЗАРБАААААА!! Турсунов ажойиб имкониятдан унумли фойдалана олмади...

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+2. Бир кўринишдаёқ Фортеснинг оффсайдда эмаслигини кўргандим. Қанот ҳаками АГМКнинг яққол голли вазиятини йўққа чиқарди.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Қосимов зарба йўллади. Шу зарбасининг ортидан иккинчи бўлим стартида ўзи ҳам учса керак.

41. ???????? Нималар бўляпти? Фортеснинг зарбаси рақиб пости тўсинига тегди. Касьян бўш қолган дарвозага тўпни кирита олмади. Рақиби тўпни тепиб юборишга эришди.

38. Жалолиддин Машарипов АГМК жарима майдончаси ичида Сардор Раҳмоновни йиқитгани учун "Шабаб"нинг ҳужуми тўхтади.

35-дақиқага келиб, арабча футбол бошланди йигитлар) Кўп кутмадик. Балки бунга ўзимиз айбдордирмиз...

33. Ҳакам негадир АГМК фойдасига ҳуштак чалишни истамаётгандек. Билмадим...

30. АГМК таркибида ўзгариш. Зафар Полвонов ўрнини Александр Касьян эгаллади. Зафарнинг елкасида жароҳат бор кўринади. У 11-дақиқада рақиб посбони билан тўқнашиб кетганди.

28. Гол! АГМК ҳимоясидаги қўпол хатолардан кейин Аҳмад ал-Ҳашми ҳисобни очди.

27. Марказда Санжар Турсуновни йиқитишгани учун фол белгиланмаганди. Йован Жокич жаҳл устида рақибига қарши фол ишлатгани учун сариқ карточка ишлаб олди.

25. "Шабаб"да яна бир бурчак зарбаси юзага келганди. Акром Комилов узатилган тўпни олдинга чиқариб юборди.

21. "Шабаб Ал-Аҳли" хавфли вазиятга эга бўлди. Аббоснинг дарвоза ёнига узатган тўпи АГМК футболчисига тегиб, бурчакка чиқиб кетди. Бурчакдан оширилган тўпни Суҳроб Султонов ушлаб олди.

16. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!! Аҳмед ал-Ҳашми дарвозамизга зарба бериши мумкин эди. Сардор Раҳмонов хавфни бартараф этди.

11. Уххх!! Салмин Ҳамис ҳамда Зафар Полвонов тўп учун курашда дарвозабонга урилиб кетишди.

9. ЗАРБААААА!! Жокичнинг пасидан кейин Полвоновнинг хавфли зарбасини Мажид Носир қийинчилик билан қайтарди!

7. Хариб Абдалла ҳужумга ўтаётганида Акром Комиловни йиқитгани учун фол белгиланди.

1. УХХХХХХХ!! Учрашувнинг 40-сониясидаёқ ҳисоб очилиши мумкин эди. Карлос Эдуардонинг зарбаси посбондан ўтиб кетди. Дарвозага кириб кетаётган тўпни Бобур Йўлдошев қайтариб юборди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни Саудия Арабистонидаги энг катта стадионларидан бири бўлган "Қирол Фаҳд"га қаратамиз. Ушбу аренада АГМК ОЧЛнинг 3-тури доирасида "Шабаб Ал-Аҳли" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг: +141   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика