ОЧЛ. 3-турдан кейин Шарқ минтақасида нима гап?

Xayrulla Xoliqov
11 апр 2019, 16:49
Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ босқичи 3-тур баҳсларига якун ясалди.

Ғарб минтақасида ўтказилган ўйинлар ва гуруҳлар жадвали борасида маълумот бердик. Қуйида Шарқ минтақасига тўхталамиз. 

"E" гуруҳида Япониянинг "Кашима Антлерс" клуби 7 очко билан пешқадамлик қиляпти. Бу жамоа сафарда "Гёнгнам" меҳмони бўлиб 3:2 ҳисобида зафар қучди. 

3-тур натижалари:

"Гёнгнам" - "Кашима Антлерс" 2:3

"Шандонг Луненг" - "Жоҳор Дарул Таъзим" 2:1

 


"F" гуруҳида учта жамоа ҳисобида бир хил 6тадан очко бор. Булар - "Гуангжу Эвергранд", "Дэгу" ва "Санфречче Хиросима". Фақат Австралиянинг "Мельбурн Виктори" клуби ҳамма ўйинларни бой берган. 

3-тур натижалари:

"Санфречче Хиросима" - "Дэгу" 2:0 

"Гуангжу Эвергранд" - "Мельбурн Виктори" 4:0

 


"G" гуруҳида "Чонбук Хюндай" 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Урава Редс" билан "Бейжинг" ҳисобида тўрттадан очко бор. Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" клуби эса 3 очко билан охирги ўринни эгаллаб турибди. 

3-тур натижалари:

"Урава Редс" - "Чонбук Хюндай" 0:1 

"Бурирам Юнайтед" - "Бейжинг" 0:0



Ва ниҳоят охирги "H" гуруҳида пешқадам Жанубий Кореянинг "Ульсан Хюндай" клуби бўлиб турибди. Одил Аҳмедов тўп тепаётган "Шанхай СИПГ" бу турда дуранг ўйнаши натижасида фақат бир очкони қўлга киритди. 

3-тур натижалари: 

"Сидней ФК" - "Шанхай СИПГ" 3:3 

"Ульсан Хюндай" - "Кавасаки Фронтале" 1:0

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia