UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  0 19:15Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  2 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  0 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  9 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  8 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0

ОЧЛ-2021. Зоран Янкович: "Бейжинг Гоан" Тошкентга ёшлар билан келган бўлса ҳам мақсадимиз ҳар бир ўйинда ютиш" Янгиликлар

ОЧЛ-2021. Зоран Янкович: "Бейжинг Гоан" Тошкентга ёшлар билан келган бўлса ҳам мақсадимиз ҳар бир ўйинда ютиш"

ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи доирасидаги "Юнайтед Сити" - "Бейжинг Гоан" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Хитой клуби бош мураббийи Зоран Янкович иштирок этди.

"Биз Тошкентдаги марказлашган ОЧЛ баҳсларига яхши мақсадлар билан келдик. Клубимиз мусобақадаги энг ёш жамоалардан бири бўлади. Таркибимизда академиямиздан ҳам футболчилар бор. Бу улар учун жуда катта масъулият ва тажриба бўлади. Ўйлайманки мусобақа уларга ёқади", - дейди "Бейжинг Гоан" бош мураббийи Зоран Янкович.

"Ҳозиргина мураббийимиз айтганидек жамоамиз жуда ёш ва бу нарса катта аҳамият касб этади. Биз осиёликлармиз ва ёш жамоа бўлишимизга қарамай ўзимизни кўрсатишга уринамиз", - дейди футболчи Шаовен Лианг. 




- Бу йил олдинги йиллар билан солиштирганда "Бейжинг" жуда ёш футболчилар билан иштирок этади. Мусобақада иштирок этишдан мақсад фақат ёшларга тажриба беришми ёки бошқа мақсад ҳам борми?

- Тўғри биз ёш жамоамиз, аммо ОЧЛ баҳсларига жиддий тайёргарлик кўрдик. Жуда кўплаб ўртоқлик ўйинлари ўтказдик. Бу мусобақа биринчи навбатда футболчилар учун олдинга ташланган қадам бўлади. Лекин ҳар қандай вазиятда ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз.




- Футболчиларда марказлашган мусобақага кўникма пайдо бўлганми?

- Биз икки ҳафта давомида Хитойда ўтган кубок мусобақасида айнан марказлашган ҳолда ўйнадик. Футболчиларда бунга кўникма ҳосил бўлган. Бу нарса бизга ОЧЛ баҳсларида ёрдам беради деб ўйлайман. Таркибимиздаги беш нафар футболчи Хитой U-20 терма жамоасида ҳам ўйнаганини таъкидлашни истардим.




- Япония ва Жанубий Кореянинг кучли клубларига қарши ўйнайсиз. Сиздек ёш футболчи учун бу қандай аҳамият касб этади? Бу ўйинларга қанчалик тайёргарлик кўрдингиз?

Шаовен Лианг: - Бу биз учун катта чақирув, жуда катта масъулият. Ёш ҳимоячиларимиз учун ҳам катта масъулият. Нафақат Япония ва Жанубий Корея клублари, балки эртанги рақибимиз Филиппиннинг "Юнайтед Сити" клуби ҳам кучли жамоа. Ҳозир бор эътиборимизни айнан биринчи ўйинга қаратаяпмиз. Илк ўйинда қанчалик яхши ўйнасак ўйлайманки кейинчалик ўйинимиз янада кучайиб боради.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика