ОЧЛ. 2021 ва 2022 йилларда Ўзбекистон ва Филиппин бир хил ўринга эга бўлади

Narzulla Saydullayev
29 июл 2020, 13:11
ОФК 2021 ва 2022 йилги Осиё чемпионлар лигаси учун квоталарни расман эълон қилди.

Унга кўра олдиндан кутилганидек Ўзбекистон кейинги икки йил учун ОЧЛда 1+1 кўринишида квотага эга бўлади. Яъни Ўзбекистон чемпиони тўғридан-тўғри гуруҳда қатнашса, яна битта клубимиз плей-офф босқичидан мусобақани бошлайди. Фақат бир жиҳатни эътиборга олиш лозим. Агар ОЧЛ плей-оффида клубимиз мағлуб бўлса ОФК кубогига йўл олмайди. 

Эътиборлиси қўшниларимиз Тожикистон ва Туркманистон чемпионлари ҳам тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида иштирок этишади.

ҒАРБ МИНТАҚАСИ
Қатар ва Саудия Арабистони 3+1
Эрон ва БАА 2+2
Ироқ 1+2
Ўзбекистон 1+1
Иордания, Ҳиндистон, Тожикистон ва Туркманистон 1+0
Ливан ва Сурия 0+1

ШАРҚ МИНТАҚАСИ
Хитой ва Япония 3+1
Жанубий Корея ва Таиланд 2+2
Австралия 1+2
Филиппин 1+1
КХДР, Вьетнам, Малайзия ва Сингапур 1+0
Гонконг ва Мьянма 0+1

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia