UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  0 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  5 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  11 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  19 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  11

ОЧЛ-2021. "Пахтакор"нинг гуруҳидаги рақиблар ҳақида маълумотлар Янгиликлар

ОЧЛ-2021. "Пахтакор"нинг гуруҳидаги рақиблар ҳақида маълумотлар

Теглар :  Пахтакор
"Пахтакор" Чемпионлар Лигасида "В" гуруҳидан ўрин олди.

Мусобақада биз билан тўқнаш келадиган жамоалар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз. "Шаржа" охирги йилларда БААнинг энг кучли жамоаларидан бирига айланди. 2018/19 йилги мавсумда шаржаликлар БАА чемпиони бўлган. Жорий мавсумда ҳам Абдулазиз Анбари бошқараётган клуб пешқадамлик қилмоқда. "Шаржа" 6 марта БАА чемпионати ва 8 бор БАА Президенти Кубогида зафар қучган. Клуб сафида БАА термасига номзод футболчилар. 6 нафар бразилиялик ва ҳамюртимиз Отабек Шукуров ўйнайди.

"Трактор" билан "Пахтакор" 2016 йил Чемпионлар Лигасида тўқнаш келган. Тошкентда 1:0 ҳисобида ғалабага эришган "Пахтакор" Табризда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган. Айни пайтда Масъуд Шожайи бошчилик қилаётган "Трактор" Эрон чемпионатида 4-поғонани эгаллаб турибди. Жамоада жазоирлик ҳужумчи Окача Ҳамзавий фаолият юритмоқда. Бир қатор ўйинчилари Эрон терма жамоасига номзод саналади.

Саудия Арабистонининг "Ал Ваҳда" жамоасини Иво Виейра бошқармоқда. Айни пайтда маккаликлар чемпионатда 10-ўринни эгаллаб туришибди. Ироқнинг "Ал Қува Ал Жавия" клуби билан 2019 йил саралаш босқичида тўқнаш келиб, 2:1 ҳисобида зафар қучганмиз. Жорий мавсумда ушбу жамоа Ироқ чемпионатида пешқадам бўлиб турибди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика