UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  15 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  2 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  1 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  4 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  11 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  27

ОЧЛ-2021. "Пахтакор" гуруҳ босқичининг сўнгги турида ғалаба қозонди Янгиликлар

ОЧЛ-2021. "Пахтакор" гуруҳ босқичининг сўнгги турида ғалаба қозонди

Осиё чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Эйр Форс" учрашуви бўлиб ўтди.
 


ОЧЛ гуруҳ босқичи. 6-тур.
"Пахтакор" (Ўзбекистон) - "Эйр Форс" (Ироқ) - 1:0
Ҳакамлар:
Наваф Шукралла, Муҳаммад Жаъфар, Абдулла Роваими (Баҳрайн), Ма Нинг (Хитой).
Назоратчи: Суреш Сринивасан (Ҳиндистон).
Комиссар: Равишанкар Жаяраман (Ҳиндистон).

Гол: Пўлатхўжа Холдорхонов 79, - 1:0.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (88.Шаҳзод Азмиддинов, 59), 23.Шерзод Аъзамов (С), 16.Марлен Чобанов, 6.ИброҳимҲалил Йўлдошев, 21.Аброр Исмоилов, 14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 8.Азизбек Турғунбоев (99.Пўлатхўжа Холдорхонов, 73), 10.Драган Черан (18.Ҳожимат Эркинов, 59), 42.Аббосбек Файзуллаев (28.Диёр Холматов, 73), 17.Шерзод Темиров (5.Анзур Исмоилов, 84).
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 9.Эрен Дердийок, 19.Шароф Муҳиддинов, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев.

"Эйр Форс": 95.Муҳаммад Солиҳ, 2.Аҳмад Иброҳим, 5.Майзам Жаббор, 6.Самиҳ Саид, 11.Ҳумам Тариқ, 17.Шариф Абдулкадҳим (29.Амжад Радҳи, 80), 19.Али Муҳсин (22.Саиф Рашид, 87), 20.Али Кадҳим, 25.Муҳаммад Али, 34.Мустафо Муҳаммад, 50.Жефферсон Коллазос (28.Ҳуссайн Жаббор, 80).
Захира: 1.Фаҳад Толиб, 40.Абдуллоҳ Файсал, 18.Луай Алани, .  

Огоҳлантиришлар: Аброр Исмоилов 43, ИброҳимҲалил Йўлдошев 53, Самиҳ Саид 78, Ҳумоюнмирзо Иминов 80, Санжар Қувватов 87.



ЯНГИЛАШ



90+5. Учрашув якунланди. "Пахтакор" - "Эйр Форс" 1:0

90+5. ЗАРБААА! Саиф Рашиднинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан кейин Қувватов тўпни қайтарди!

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

88. ЗАРБААА! Йўлдошевнинг зарбасидан сўнг тўп устунга тегиб қайтди

87. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Санжар Қувватов

87. Ўзгариш. "Эйр Форс". Али Муҳсин ўрнига Саиф Рашид

84. Ўзгариш. "Пахтакор". Темиров ўрнига Анзур Исмоилов тушди

83. ЗАРБААА! Иминовнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди!

80. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Иминов

80. Ўзгаришлар. "Эйр Форс". Коллазос ўрнига Ҳуссайн Жаббор, Шариф Абдулкадҳим ўрнига Амжад Радҳи тушди

79. ГОООООООООООООООООООООЛ! ХОЛДОРХОНОВ! ОЧЛдаги дебют ўйинида дебют гол! Маладес! Жаримадан узатилган тўпни Темиров дарвозага йўллади, дарвозабон қайтарган тўпни Холдорхонов дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.

78. Огоҳлантириш. "Эйр Форс". Самиҳ Саид

77. ГОООООООООООЛ!  Холдорхоров гол урди, аммо қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди!

74. ЗАРБА! Шерзод Аъзамовнинг жаримадан йўллаган кучли ва аниқ зарбадан кейин тўпни Солиҳ ушлаб олди!

73. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Файзуллаев ўрнига Холматов, Турғунбоев ўрнига Холдорхонов туширилди

73. УХХХХ! Ҳумам Тариқнинг тўп узатишидан кейин Самиҳ Саиднинг зарбаси хавфли чиқди!

71. ЗАРБА! Бурчак тўпидан кейин Марлен Чобанов бош билан зарба берди ноаниқ, ундан олдин ҳакам ҳужумда фол ишлатилганини қайд этди

68. ЗАРБАА! Темировнинг жарима майдони ёнгинасидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

62. УХХХ! Жаримадан Турғунбоев узатган тўпни Солиҳ муштлари билан қайтарди!

61. Эркинов ҳозир жарима тўпи ишлади

59. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Черан ва Алижонов ўрнига Эркинов ва Азмиддинов тушди

57. ЗАРБА! Турғунбоевнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди

56. Огоҳлантириш. "Эйр Форс". Али Кадҳим

54. ЗАРБА! Тариқнинг йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди

52. УХХХХХ! Йўлдошев жарима майдони ёнгинасида Тариқни йиқитди, хавфли жарима тўпи!

52. ЗАРБАААААА! Ҳумам Тариқ ўнг қанотдан тўпни дарвозага йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди!

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча нурсиз дуранг 0:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

43. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Аброр Исмоилов

41. Хавфли вазият! Коллазос жарима майдонига кириб борди, Шерзод Аъзамов тўпни ундан олиб қўйди

39. ЗАРБААААААА! Ўнг қанотдан Шариф узатган тўпни чап қанотдаги Ҳумам Тариқ эгаллаб дарвоза томон йўллади, ноаниқ! 

35. ЗАРБАААА! Драган Черан жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба берди, тўпни Муҳаммад Солиҳ қайтарди! 

33. Тўп назорати "Пахтакор" томонида, аммо бу назорат гол бўлмаса ҳеч қандай наф бермайди

25. "Эйр Форс" футболчиларини 0:0 қониқтиради шекилли вақт чўзишни бошлаб юборишди

19. ЗАРБААА! Шариф Абдулкадҳимнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!

15. Иккала жамоа ҳам гуруҳдан чиқа олмасликлари аниқ, шу боис ўйин темпи анчагина паст. Баҳс ўртоқлик ўйини мақомида кечмоқда

9. ЗАРБА! Мустафо Муҳаммаднинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин тўп Иминовга тегиб тезлигини пасайтирди ва Қувватов тўпни ушлаб олди!

6. Хавфли вазият! Чап қанотдан Йўлдошев узатган тўпни Темиров боши билан дарвоза томон йўллашга уринди, анча ноаниқ!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Учрашув соат 20:00да бошланади. 

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика