UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   8 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0

ОЧЛ-2021. Машарипов дастлабки 2 турни ўтказиб юборади Янгиликлар

ОЧЛ-2021. Машарипов дастлабки 2 турни ўтказиб юборади

Хабарингиз бор, бугун Осиё Чемпионлар Лигаси янги мавсуми старт олади.

“А” гуруҳидан жой олган БААнинг “Шабаб Ал Аҳли” жамоаси илк тур учрашувини эртага “Истиқлол” (Тожикистон)га қарши ўтказади.

Аввалроқ, Жалолиддин Машарипов мусобақада қатнашиш учун жамоаси билан Ар-Риёдга етиб келгани ҳақида хабар бергандик. Бироқ, Машарипов дисквалификацияси туфайли эртанги ва 2-турдан ўрин олган “Ал Ҳилол” (С.Арабистони)га қарши учрашувда ҳам “Шабаб Ал Аҳли”га ёрдам беролмайди.

У ОЧЛ ўтган мавсум чорак финали доирасида ўтган “Персеполис” – “Пахтакор” (2:0) баҳсида эронлик футболчига қарши қўпол ҳаракат қилгани учун қизил карточка олганди. 

Шундай қилиб, 27 ёшли вингер 21 апрелга белгиланган 3-тур доирасидаги АГМКга билан ўйинда майдонга қайтиши мумкин.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика