UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  15 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  1 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  6 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  4 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  3 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  150 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  28 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4

ОЧЛ-2020. Саралашда "Локомотив", "Бунёдкор", "Сеул" ва "Шанхай СИПГ" кимларга қарши ўйнайди? Янгиликлар

ОЧЛ-2020. Саралашда "Локомотив", "Бунёдкор", "Сеул" ва "Шанхай СИПГ" кимларга қарши ўйнайди?

Эртага, 10 декабрь куни 2020 йилги Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Айни пайтга келиб гуруҳ босқичига йўлланма олган 24та клуб номи маълум. Қолган 8та клуб саралаш баҳсларидан сўнг маълум бўлади. Яъни иккала минтақадан 4тадан клуб гуруҳ босқичига йўлланма олади.

Ўзбекистон вице-чемпиони "Локомотив" клуби иккинчи саралаш босқичида ўз майдонида Тожикистон чемпиони "Истиқлол" клубига қарши ўйнайди. Ушбу баҳс ғолиби плей-офф босқичида Саудия Арабистонида "Ал Аҳли" билан тўқнаш келади. Айнан мана шу учрашувда ғалабага эришган жамоа гуруҳда ўйнайди.

Суперлигада учинчи ўринни эгаллаган "Бунёдкор" ҳам иккинчи саралаш босқичини ўз уйида Ироқнинг "Ал Завра" клубига қарши ўтказади. Бу ўйин ғолиби БААда "Ал Айн" меҳмони бўлади. Мазкур баҳс ғолиби гуруҳ босқичига чиқади.

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ўйнаётган Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби плей-офф босқичини ўз майдонида "Бурирам Юнайтед" (Таиланд) - "Хо Ши Мин" (Вьетнам) жуфтлиги ғолибига қарши ўтказади.

Яна бир ўзбекистонлик футболчи Икром Алибоев фаолият олиб бораётган "Сеул" клуби ҳам плей-оффни ўз уйида ўтказади. Жанубий Кореяга "Кедаҳ" (Малайзия) - "Тай По" (Гонконг) жуфтлиги ғолиби ташриф буюради.




ҒАРБ МИНТАҚАСИ
Биринчи саралаш босқичи
14 январь

1."Ченнайин Сити" (Ҳиндистон) - "Ал Риффа" (Баҳрайн)
2."Ал Файсали" (Иордания) - "Ал Кувайт" (Кувайт)

Иккинчи саралаш босқичи
21 январь

1."Бунёдкор" (Ўзбекистон) - "Ал Завра" (Ироқ)
2."Локомотив" (Ўзбекистон) - "Истиқлол" (Тожикистон)
3."Шаҳр Ходро" (Эрон) - биринчи саралаш босқичи 1 ғолиби
4."Истиқлол" (Эрон) - биринчи саралаш босқичи 2 ғолиби

Плей-офф босқичи
28 январь

I."Ал Айн" (БАА) - иккинчи саралаш босқичи 1 ғолиби
II."Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) - иккинчи саралаш босқичи 2 ғолиби
III."Ал Сайлия" (Қатар) - иккинчи саралаш босқичи 3 ғолиби
IV."Ар Райан" (Қатар) - иккинчи саралаш босқичи 4 ғолиби



ШАРҚ МИНТАҚАСИ
Биринчи саралаш босқичи
14 январь

1."Серес-Негрос" (Филиппин) - "Шан Юнайтед" (Мьянма)
2."Тампинес Роверс" (Сингапур) - "Бали Юнайтед" (Индонезия)

Иккинчи саралаш босқичи
21 январь

1."Кедаҳ" (Малайзия) - "Тай По" (Гонконг)
2."Бурирам Юнайтед" (Таиланд) - "Хо Ши Мин" (Вьетнам)
3."Порт ФК" (Таиланд) - биринчи саралаш босқичи 1 ғолиби
4."Мельбурн Виктори" (Австралия) - биринчи саралаш босқичи 2 ғолиби

Плей-офф босқичи
28 январь

I."Сеул" (Жанубий Корея) - иккинчи саралаш босқичи 1 ғолиби
II."Шанхай СИПГ" (Хитой) - иккинчи саралаш босқичи 2 ғолиби
III."Токио" (Япония) - иккинчи саралаш босқичи 3 ғолиби
IV.Япония клуби - иккинчи саралаш босқичи 4 ғолиби


Олдинроқ сайтимизда "Локомотив" ва "Бунёдкор" клублари саралашдан муваффақиятли ўтишса қайси гуруҳда иштирок этишлари ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика