UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  4 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

ОЧЛ-2019. Гуруҳ босқичида энг яхши кўрсаткични қайд этган футболчилар орасида Кримец, Аъзамов, Абдухолиқов, Машарипов ва бошқалар мавжуд Янгиликлар

ОЧЛ-2019. Гуруҳ босқичида энг яхши кўрсаткични қайд этган футболчилар орасида Кримец, Аъзамов, Абдухолиқов, Машарипов ва бошқалар мавжуд

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи иштирок этган футболчиларнинг эътиборга молик статистикаларини тақдим этамиз.

"Пахтакор"нинг мудофаа чизиғи вакиллари Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, вингер Жалолиддин Машарипов ҳамда "Локомотив" аъзолари Темурхўжа Абдухолиқов, Арслонмират Аманов, Сардор Мирзаев, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев ва Жавоҳир Илёсов қатор йўналишлар бўйича энг яхшилар қаторидан ўрин олишган. Қуйида ушбу статистика билан тўлиқ танишиб чиқишингиз мумкин.


Энг кўп хавфни бартараф этган ("тозалаган") ҳимоячилар ўнталиги:

1.Андрез Тунез ("Бурирам Юнайтед", Таиланд) - 57

2.Абдулла Жассим ("Ал Васл", БАА) - 35

3.Маурицио Антонио ("Урава Редз Даймондс", Япония) - 34

4.Шожаи Ҳалилзода ("Персеполис", Эрон) - 34

5.Егор Кримец ("Пахтакор", ЎЗБЕКИСТОН) - 33

6.Гил ("Шандонг Луненг", Хитой) - 31

7.Адерллан Сантос ("Ал Аҳли", Саудия Арабистони) - 31

8.Панса Ҳемвибун ("Бурирам Юнайтед", Таиланд) - 31

9.Шерзод Аъзамов ("Пахтакор", ЎЗБЕКИСТОН) - 31

10.Муҳаммад Жаҳфали ("Ал Ҳилол", Саудия Арабистони) - 30

Рақиб ҳужумини бартараф этиш бўйича "Пахтакор"нинг марказий ҳимоячилари Кримец ва Аъзамов энг яхши натижани қайд этган мудофаа вакиллари орасидан жой олишган. "Пахтакор" ҳимояси ғарб минтақасида ишончли ўйин кўрсатди ва рақиблар тошкентликлар дарвозаси олдида минимал вазият яратишди. Ўтказиб юборилган голларнинг аксарият қисми стандарт вазиятларидан сўнг вужудга келди. Шунингдек, битта техник хато ва қолган учала гол эса позицион хато туфайли ўтказилди.


Рақиб дарвозаси томон энг кўп (зарба) хавф солган футболчилар ўнталиги:

1.Бағдод Бунеджа ("Ал Садд", Қатар) - 24

2.Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив", ЎЗБЕКИСТОН) - 20

3.Леонардо ("Ал Ваҳда", БАА) - 19

4.Омар Ал Сома ("Ал Аҳли", Саудия Арабистони) - 18

5.Фаҳад Бин Жумаяҳ ("Ал Насср", Саудия Арабистони) - 17

6.Гелмин Ривас ("Ал Райян", Қатар) - 17

7.Халк ("Шанхаи СИПГ", Хитой) - 17

8.Элкесон ("Шанхаи СИПГ", Хитой) - 17

9.Грациано Пелле ("Шандон Луненг", Хитой) - 16

10.Игходаро Кристиан Осагуона (Зоб Аҳан, Эрон) - 16

Қувонарлиси, мазкур рўйхатда, яъни дарвоза томон кўп зарба берган футболчилар орасида вакилимиз "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов бор. Асосан хорижлик ҳужумчилар жой олган рўйхатнинг иккинчи ўрнида Бағдоддан кейин Абдухолиқов жойни банд этган. Темурхўжа Абдухолиқов ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинларида рақиблар дарвозаси томон жами 20 маротаба зарба йўллашни эплаб, бу борада иккинчи кўрсаткични қайд этди. Абдухолиқовнинг 20 маротаба тепган зарбасидан 5таси голга айланган. Рўйхатга эътибор берадиган бўлсак, асосан тажрибали ва малакали легионерлар орасида Абдухолиқов Халк, Элкисон, Сома, Пелле ва шунга ўхшаш ҳужумчилардан кўра кўпроқ дарвозага интилиб, гол уришга чанқоқ бўлган.


Вазиятлар яратиш бўйича энг яхши кўрсаткич қайд этган футболчилар ўнталиги:

1. Оскар ("Шанхаи СИПГ", Хитой) - 24

2.Ренато Аугусто ("Бэжинг", Хитой) - 24

3.Аянда Патоси ("Истиқлол", Эрон) - 19

4.Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор", ЎЗБЕКИСТОН) - 19

5.Жонатан Виера ("Бэжинг", Хитой) - 17

6.Эдмилсон Жуниор ("Дуҳаил", Қатар) - 17

7.Карлос Виллануева ("Ал Иттиҳод", Саудия Арабистони) - 16

8.Акром Афиф ("Ал Садд", Қатар) - 15

9.Муҳаммад Рееза Ҳуссайни (Зоб Аҳан, Эрон) - 15

10.Арслонмират Аманов ("Локомотив", ЎЗБЕКИСТОН) - 15

Мазкур рўйхатда ҳам вакилларимиз ўрин олишди. "Пахтакор" вингери вазиятлар яратиш борасида ОЧЛ гуруҳ босқичида тўртинчи кўрсаткични қайд этди. Шунингдек, асосан иккинчи даврадан бошлаб ОЧЛда "Локо" сафида мунтазам ўйнашни бошлаган Арслонмират Аманов қисқа фурсатда рақиб дарвозаси олдида хавф туғдириш бўйича кучли ўнталикка киришга улгурди. Амановнинг фойдали иш коэффициенти юқори бўлгани таҳсинга сазовор.


Энг кўп узатмани амалга оширган футболчилар ўнталиги:

1.Ренато Аугусто ("Бэжинг", Хитой) - 517

2.Жонатан Виера ("Бэжинг", Хитой) - 389

3.Шого Танигучи ("Кавасаки Фронтале", Япония) - 389

4.Ао Танака ("Кавасаки Фронтале", Япония) - 378

5.Сардор Мирзаев ("Локомотив", ЎЗБЕКИСТОН) - 359

6.Брандон О`Нилл ("Сидней", Австралия) - 351

7.Ким Мин-Жае ("Бэжинг", Хитой) - 345

8.Жэймс Доначи ("Мельбурн Виктори", Австралия) - 344

9.Олег Зотеев ("Локомотив", ЎЗБЕКИСТОН) - 343

10.Анзур Исмоилов ("Локомотив", ЎЗБЕКИСТОН) - 342

"Локомотив" энг кўп пас орқали ўйнаган жамоалар ичида учинчи бўлди. "Темирйўлчилар" ОЧЛ гуруҳ босқичида жами 3191 маротаба узатмани амалга оширишган. Футболчилар орасида эса "Локо"нинг бир йўла учала футболчиси: Сардор Мирзаев, Олег Зотеев ва Анзур Исмоилов кучли ўнталикка кирди.


Энг кўп кросс (қанотдан бериладиган узатма) амалга оширган футболчилар ўнталиги:

1.Оскар ("Шанхаи СИПГ", Хитой) - 73

2.Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор", ЎЗБЕКИСТОН) - 53

3.Арслонмират Аманов ("Локомотив", ЎЗБЕКИСТОН) - 49

4.Муҳаммад Реза Ҳуссейни ("Зоб Аҳан", Эрон) - 42

5.Ренато Аугусто ("Бэжинг", Хитой) - 42

6.Ким Жин-Су ("Чонбук Хюндай Моторс", Жанубий Корея) - 40

7.Бандар Ал Аҳбаби ("Ал Айн", БАА) - 38

8.Себастьян Жовинко ("Ал Ҳилол", Саудия Арабистони) - 36

9.Акрам Афиф ("Ал Садд", Қатар) - 32

10.Ҳуссейн Ал Жвайед ("Ал Завраа", Ироқ) - 31

Мазкур жиҳат бўйича ҳам кучли ўнталикда вакилларимиздан икки нафар футболчи ўрин олган. Эътиборлиси, Машарипов ва Аманов фақатгина Оскардан кейинги ўринда туришибди. Машарипов ОЧЛда мунтазам ўйнаб шундай кўрсаткичга эришган бўлса, Аманов нисбатан кам ўйнаб қисқа фурсатда ушбу кўрсаткични қайд этишга эришди. 


Энг кўп сейв амалга оширган дарвозабонлар ўнталиги:

1.Халид Эйса ("Ал Айн", БАА) - 27

2.Жалал Ҳассан ("Ал Завраа", Ироқ) - 25

3.Андрю Редмайне ("Сидней", Австралия) - 22

4.Сонг Беом-Кеун ("Чонбук Хюндай Моторс", Жанубий Корея) - 22

5.Ян Жунлинг ("Шанхаи СИПГ", Хитой) - 22

6.Муҳаммед Ал Овайс ("Ал Аҳли", БАА) - 22

7.Сиварак Тедсунгноен ("Бурирам Юнайтед", Таиланд) - 22

8.Алиризо Бейранванд ("Персеполис", Эрон) - 20

9.Фаҳад Юнис ("Ал Райян", Қатар) - 19

10.Жавоҳир Илёсов ("Локомотив", ЎЗБЕКИСТОН) - 17

Дарвозабонлар ичида "Локомотив" посбони Жавоҳир Илёсов энг кўп сейв амалга оширган киперлар орасида кучли ўнталикка илинди. Шунингдек, Жавоҳир Илёсов энг кўп гол ўтказиб юборган дарвозабонлар рўйхатида ҳам бешинчи поғонани банд этган. "Локомотив"нинг ОЧЛдаги ўтказиб юборган 11та голидан 9тасини айнан Илёсов қўйиб юборди.


Энг кўп гол ўтказиб юборган дарвозабонлар ўнталиги:

1.Фаҳад Юнис ("Ал Райян", Қатар) - 17

2.Ҳумаид Абдулла ("Ал Васл", БАА) - 15

3.Халид Эйса ("Ал Айн", БАА) - 10

4.Сиварак Тедсунгноен ("Бурирам Юнайтед", Таиланд) - 10

5.Жавоҳир Илёсов ("Локомотив", ЎЗБЕКИСТОН) - 9

6.Жалол Ҳассан ("Ал Завраа", Ироқ) - 9

7.Маттью Актон ("Мельбурн Виктори", Австралия) - 8

8.Ли Бум Соо ("Геонгам", Жанубий Корея) - 8

9.Муҳамад Ал Шамси ("Ал Ваҳда", БАА) - 8

10.Зоу Дехаи ("Бэжинг", Хитой) - 8

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика