ОЧЛ-2018. "Насаф" эртага кўк либосда майдонга тушади

Narzulla Saydullayev
1 апр 2018, 14:06
Аввал хабар берганимиздек, бугун “Насаф” – “Персеполис” учрашуви олдидан ҳар иккала клуб расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди.

Митингда бир қатор ташкилий масалалар қатори, эртага бўладиган “Насаф” – “Персеполис” учрашувида жамоалар қандай либосларда майдонга тушишига аниқлик киритилди.

Демак, эртага жамоа футболчилари  кўк  рангли либосларда майдонга тушади. Эроннинг   “Персеполис” жамоаси футболчилари эса, қизил рангли либосларда майдонда ҳаракат қилишади.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ-2018 5-тур доирасидаги “Насаф” – “Персеполис” учрашуви эртага, 2 апрел душанба куни, “Марказий” стадионда соат 19:30да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz